Ссылки доступа

Тожикистонда Сўғд ҳукмдори саройи атрофида тарихий қазишма бошланди (видео)


Панжикентда Сўғднинг сўнги ҳукмдорларидан бири Деваштич саройи атрофида қазишма ишлари бошланди. Тарихчиларнинг айтишича, Қалъаи Муғ 722 йилда ишғол қилинганидан сўнг Деваштич Хуросон амири Саид ал Харашига тегишли араб ҳарбийлари томонидан ўлдирилган.

Сўғд афшининг калласи Боғдод халифасига юборилган. Орадан 1300 йил ўтиб тожик археологлари Деваштич саройи атрофида қазишма ишларини бошладилар. "Сўғд ҳукмдорининг саройи тўрт қаватдан иборат бўлган, дея хикоя қилади қадимий Панжикент музейи директори Исматулло Раҳматуллоев, - биринчи қаватда қўриқчилар турарди, иккинчи қават харбий бошлиқларни қабул қилишга мўлжалланган, учинчи қаватда эса хорижлик элчилар қабул қилинарди. Тўртинчи қаватда Деваштичнинг ўзи истиқомат қиларди, айни шу ерда тож зали жойлашган эди".

Исматулло Рахматуллоевнинг таъкидлашича, Деваштич саройи атрофида археологлар шаҳарларни ҳимоя қилувчи ёки қамал қилишга мўлжалланган махсус қурилмаларни топишган.

Деваштич саройи яқинидан зардтўштийлар ибодатхонаси топилди – тарихий манбаларга қараганда Деваштич ҳар куни муқаддас ибодатхонага борган, дейди Қуддусдан келган олим-археолог Абдурахмон Пўлодов.

Деваштич саройи яқинидаги қазишма ишларига Тожикистон ФА тарих институти археология бўлими бошлиғи Нуриддин Сайфуллоевнинг айтишича, таниқли тожик археологлари, жумладан Юсуфшо Ёқубшо жалб қилинади, айни дамда у Дарвоза туманидаги қадимий Карон шаҳрида иш олиб бормоқда. Қазишма ишларида шунингдек Франция ва Россиядан олим-археологлар иштирок этади.

В Пенджикенте начались раскопки в районе дворца Деваштича
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:37 0:00

Панжикент шаҳар маъмурияти раҳбари Ислом Шафеиённинг таъкидлашича, қазишма ишларининг биринчи босқичини Тожикистон ҳукумати молиялаштиради. «Кейинроқ биз туризмни ривожлантириш орқали маблағ жалб қилишни режалаштирганмиз – Панжикент қадимий ёдгорликларини томоша қилмоқчи бўлганлар кўп», - дейди шаҳар мэри.

Радио Озоди мухбирлари икки кунлик хизмат сафарлари вақтида Панжикентда камида 70 нафар хорижлик турист ва сайёҳатчилар билан учрашди. Уларнинг кўпчилиги қадимий Саразм шаҳрига келишган. Бу шаҳар 2010 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Археологларнинг таъкидлашларича, Саразм камида 5000 йиллик тарихга эга.

XS
SM
MD
LG