Ссылки доступа

Қирғизистонда қутқарувчилар Дача-СУда юз берган самолёт ҳалокатида мобил телефонларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда


Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Фақулотда вазиятлар вазирлиги (ФВВ)нинг ходимларига нисбатан жиноий иш очди. Маълум бўлишича, улар Дача-СУда Boeing-747-400F ҳалокатга учраган жойдан мобил телефонларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.

ИИВ матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқлади. Бу иш бўйича гумондор сифатида кўрилаётган ФВВнинг олти нафар ходимига нисбатан 31 июль куни мамлакатдан чиқиб кетмаслик борасида тилхат олиш кўринишида эҳтиёт чораси қўлланилди, дея хабар берди Бишкекдаги Биринчи май туман суди матбуот котиби Асель Равшанбекова:

«31 июль куни судга терговчи ва прокурордан материаллар келиб тушди. Ўша куни гумондорларга нисбатан қарор чиқарилди, улардан мамлакатдан чиқиб кетмаслик юзасидан тилхат олинди».

ФВВ ходимлари “Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш” моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда. Айрим ОАВ ўз манбаларига таянган ҳолда хабар беришича, мазкур иш доирасида ФВВнинг 100га яқин ходими сўроқ қилинди. ИИВ тергов сирига таянган ҳолда батафсил маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 январь куни Туркиянинг ACT Airlines (MyCargo) авиакомпаниясига тегишли Boeing-747-400F юк самолёти Гонконгдан Истанбулга парвоз қилар экан «Манас» аэропорти яқинидаги Дачи-СУ боғдорчилик қишлоғига қулаб тушди. Авиаҳалокат оқибатида 39 киши – Туркия фуқаролари бўлмиш 4 экипаж аъзоси ва Қирғизистонинг 35 фуқароси ҳалок бўлди.

Расмий маълумотларга қараганда, посёлкада 19 та уй тўлалигича вайрон бўлди, 7 та уй эса авария ҳолатида дея топилди. 12 та уй қисман вайрон бўлди. Ҳалокат талофатларини бартараф этишга ҚР ФВВ ходимлари ҳам жалб қилинди.

Хабарларга кўра, «Гонконг–Бишкек-Истанбул» йўналишида парвоз қилаётган самолёт бортида 85 тоннадан кўпроқ юк бор эди ва самолётга Бишкекда ёқилғи қуйилиши керак эди. Авиалайнер қолдиқлари орасидан электрон гаджетлар учун қирғиз тилидаги қўлланма, шунингдек турли электрон ускуналар учун қирғиз тилдаги ҳужжатлар топилди.

XS
SM
MD
LG