Ссылки доступа

Нур-Султонда фаоллар сиёсий махбуслар озод қилинишини сўрамоқда (видео)


Бир неча киши 7 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нур-Султондаги ваколатхонаси биносига келиб панжара ортидаги одамлар озод қилинишини талаб қилдилар. Ҳуқуқ ҳимоячилари уларни сиёсий махбус сифатида кўришади.

Улар 20 дақиқага яқин ўнлаб маҳкумларнинг ва терговга тушган шахсларнинг суратларини, ҳамда "Сиёсий махбусларга озодлик!", деган сўзлар ёзилган баннерни кўтариб олиб олган ҳолда бино олдида турдилар.

— Биз долзарб муаммони кўтариб чиқамиз — бу сиёсий сабаблар билан қозоғистонликларни ушлаб туришдир. Ҳукуматимиз, раҳбариятимиз, судлар, ИИВ ходимлари бизнинг гаплармизга қулоқ солмаётганига ишонч ҳосил қилгач, биз БМТ деворлари олдига келишга қарор қилдик, токи ғарбнинг кўплаб ташкилотлари Қозоғистондаги муоммаларни билсин, бизда қандай демократия хукм сураётганидан хабардор бўлсин, — дейди акция иштирокчиларидан бири.

Тўпланганлар : «Бостандық!» («Озодлик!») дея бақиришди. Улар коррупция иши бўйича ҳукмдан сўнг 10 йилдан бери қамоқда ўтирган «Казатомпром» миллий компанияси собиқ раҳбари Мухтар Джакишев; 2006 йилги Олмаота яқинидаги Шанирақ ходисаларидан сўнг (ўшанда одамлар "ноқонуний" қурилган уйларни бузиш борасида қарор чиқарган хукуматга қарши чиққан эди) ҳукм қилинган Арон Атабек; 2016 йил Отирауда ҳукуматнинг ер ислоҳотларига қарши бўлиб ўтган митинг иштирокчиси отираулик фаол Макс Бокаев; "терроризм тарғиботи" ва "нифоқ қўзғаш" ишининг фигурантлари Алмат Жумагулов ва Кенжебек Абишев ва бошқаларнинг озод қилинишини талаб қилдилар. Акция иштирокчилари турли шаҳарларда терговда бўлган ва СИЗОга жойлаштирилган одамлар ҳақида ҳам гапиришди. Бу одамлар Қозоғистон суди томонидан фаолияти тақиқланган ва экстремистик ташкилот дея тан олинган «Қозоғистон демократик танлови» (ДВК, 2009 йилдан бери хорижда яшайдиган собиқ банкир ва ҳукумат танқидчиси Мухтар Аблязов томонидан тузилган) аъзоликда айбланишади — улар олмаоталик кўп болали она Оксана Шевчук, ёлғиз оналар Жазира Демеуова ва Гульзипа Джаукеровалар, пойтахтлик Серик Жахин, Гульмира Халыкова, шунингдек Акмарал Керимбаевалардир. Шунингдек рўйхатга олинмаган «Атажұрт еріктілері» (Шинжонда этник камчиликлар таъқиб қилиниши билан боғлиқ муаммони кўтариб чиқади) ташкилотининг етакчиси "нифоқ қўзғаш"да айбланаётган Серикжон Билашга нисбатан очилган жиноий иш тўхтатилишини хам кўтариб чиқдилар.

Сўнгги ҳафталарда Қозоғистонда сиёсий маҳбуслар қўллаб-қувватланган бир нечта тинч митинглар ва якка пикетлар бўлиб ўтди. Бу акцияларда аввалги ойлар ва йилларда бўлгани каби ҳибсга олишлар ва уларнинг иштирокчиларини маъмурий жавобгарликларга тортишлар бўлмади.

Қозоғистон ҳуқуқ ҳимоячилари ҳар йили сиёсий маҳбуслар рўйхатини тузади. Уларнинг фикрича, Қозоғистон расмийлари ўзгача фикрлайдиганларга тоқат қилолмайди. Халқаро ташкилотлар бир неча бор Қозоғистон давлат идоралари Жиноят кодексининг "нифоқ қўзғаш" моддасини ўзгача фикрлайдиганларга қарши қўллашда фойдаланиб келаётганини айтишади. Расмий Нур-Султон мамлакатда сиёсий маҳбуслар мавжудлигини инкор қилади.

XS
SM
MD
LG