Ссылки доступа

Туркманистон аҳолиси Мустақиллик кунини репетиция қилмоқда


Туркманистонда 27 сентябрда нишонланадиган Мустақиллик кунига тайёргарлик учун старт берилди. 6 август куни Ашхабоддаги Азатлық мухбирлари байрам тадбирларига тайёргарлик репетицияси бошлагани ҳақида маълум қилди.

- Машқлар темирйўл вокзали қаршисидаги "Дагдан" стадионида бўлиб ўтмоқда. Одамлар иссиқда соатлаб турли машқларни бажаришга мажбурланмоқда. Овқатланиш, сув ичиш ва эҳтиёжини қондириш учун ҳам имконият берилмаяпти. Турли бюджет ташкилотларининг ходимларини олиб чиқишди. У ерда банк ходимлари, ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқалар ҳам бор, - дея хабар беради Ашхабоддаги Азатлық мухбири.

Айни дамда Ашхабодда ҳаво ҳарорати кундузлари +40 даража, тунда +35 даражани кўрсатмоқда. Куни кеча давлатга қарашли матбуотнинг хабар қилишича, 5 август куни Мустақиллик кунини нишонлаш борасида президент фармойиши ва байрамни юксак савияда ўтказиш борасидаги талаблар эълон қилинди.

Азатлық мухбирларининг хабар қилишича, Мустақиллик кунига ҳарбийлар ҳам тайёргарлик кўрмоқда, уларнинг репетицияси шу ойнинг бошларида бошланди. "Ҳарбийлар маршларни Бекревинск ҳарбий гарнизонида ўтказмоқда. Барча ҳарбий қисмлардан 10тадан 20тагача аскар ва зобит чақирилган. Уларнинг кўпчилигини оддий аскарлар ташкил қилади. Параддан 20-25 кун аввал ҳам ҳарбийлар, ҳам фуқоролар минбар олдидан марш билан ўтадилар", - дея хабар беради Ашхабоддаги Азатлық манбаси.

Маршларда иштирок этиш давлат хизматчилари ва талабалар учун мажбурийдир. Иштирокчилар рўйхати корхона ва ўқув юртларида аввалдан тузилади. Ташкилотчилар иштирокчиларнинг иштироки устидан назорат ўрнатган.

Азатлық мухбирларининг хабар қилишича, машқлардан бўйин товлашнинг мутлақо имкони йўқ. Бу каби шароитларда репетицияларда иштирок этмасликнинг бирдан бир йўли "ёлланма"ларни излашдир.

- Ҳозир айримлар ўзларининг ўрниларига маршда иштирок этаётган одамларга ҳақ тўлай бошлади. Бир соати 15-20 манат. Одамлар машқдан то тадбир ўтгунга қадар ёлланади. Тўлов талаби байрам тугаганидан сўнг, - дея хабар беради Ашхабоддаги Азатлық мухбири .

XS
SM
MD
LG