Ссылки доступа

Душанбеда мактаб ярмаркалари бошланди


Сешанба куни Тожикистон пойтахти туманларида мактаб либослари ва ўқув буюмларини сотиш ярмаркалари бошланди. Ярмаркаларда фақат мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилмоқда, шу сабабли ҳам мактаб либослари бозорларга нисбатан анча арзон, демоқда расмийлар.

Бир болага мактаб харажатлари учун — кийим бош, канцтоварларни сотиб олиш учун камида 450 сомони ($40)керак бўлади, буни ҳамманинг ҳам хамёни кўтармайди. «Икки ёки уч нафар ўқувчиси бўлган оила мактаб кийими учун $150-200 сарфлаши керак. Бу одамларда бунча пул қайдан бўлсин?», -дея ҳайронлигини яширмайди ярмаркага ташриф буюрганлардан бири.

6 августдан Душанбенинг барча туманларида мактаб кийими ва ўқув маҳсулотлари сотишга мўлжалланган ярмаркалар ўз ишини бошлади. Шахар ҳокимиятининг хабар қилишича, ярмаркалар Исмоил Сомоний туманида ҳам ташкиллаштирилади. Бу туманда ярмарка «Меҳргон» бозорида, Шохмансур тумани ярмаркаси эса «Ховарон» бозори ҳудудида, Сино тумани ярмаркаси «Сафо» савдо марказида, Фирдавсий тумани ярмаркаси эса «Корвон», «Ганджина» ва «Панджшер» бозорларида жойлашган.

Кўплаб ота-оналар ҳаражатларга аввалдан тайёргарлик кўришади: кимдир бир йил аввал пул ғамлайди, бошқа бири эса фарзандини ўқув мавсумига тайёрлаш учун банкдан кредит олади.

2015 йилдан бошлаб болалар учун мактаб формаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинади. Орадан ўтган уч йилдан ортиқ вақт давомида кўплаб ота-оналар ўз ҳуқуқлари бузилишини айтиб бундан норозиликларни билдириб келишади. Мактаб формасининг ярмаркалардаги нарҳи бозордан анча арзон, аммо унинг ташқи кўриниши фасон ва сифатсиз материал бўлгани туфайли кўпчиликни қониқтирмайди, дейди ўзини Муҳаббат дея таништирган харидорлардан бири.

«Нассочи точик», корхонасининг директори Ҳушмаҳамад Жомаҳамадовнинг айтишича, улар январдан июнь ойига қадар 90 мингдан ортиқ мактаб формасини ишлаб чиқаришган. Тожикистонда мактаб формаларини ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG