Ссылки доступа

Тожикистонда ўз оиласини заҳарлаган аёл 24 йилга ҳукм қилинди


Кулоб ҳудудий суди овқатга заҳар қўшиб эри ва икки боласини заҳарлаган Ҳамадонда яшовчи аёлни 24 йил муддатга колонияга ҳукм қилди.

Терговнинг аниқлашича, Мавлуда Одилова ўз оила аъзоларини қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланаладиган аммиакселитраси билан заҳарлаган, дея суддаги манба Радио Озодига маълум қилди. Унинг айтишича, Одилованинг фарзандлари ва эри ўтган йили овқатдан заҳарланиб: 6 ёшли Мохинав ва 3 ёшли Басгул –июлда, оила бошлиғи Қурбонали Нуралиев –сентябрда вафот этди.

«Суд томонидан судланувчининг ёш боласи борлиги инобатга олинди: Мавлуда Одилова жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди», - дейди манба.

Мавлуда Одилованинг қариндошллари ва яқинлари суд ҳукмига муносабат билдиришмади. «Уни қамашдими, демак бизнинг айтар сўзимиз йўқ», - деди ҳукм қилинган аёлнинг онаси Муслима Холова. Қариндошларнинг суд қарори устидан шикоят қилишлари ҳам аниқ эмас.

Бироқ Мавлуда Одилованинг эри Қурбонали Нуралиевнинг қариндошлари суд ҳукмидан рози эканликларни айтишди. «Адолат қарор топди», дейишмоқда улар.

Бундан аввал Муслима Холова қизи айбдор эмаслигини, чунки унинг ўзи ҳам заҳарланиб шифохонага тушганини айтган эди. Мавлуда Одилова ҳам терговчиларга ўзини айбдор ҳисобламаслигини, чунки ўзининг яқин қариндошлари -эри ва фарзандларининг ҳаётига суиқасд қила олмаслигини айтган эди.

Хатлон вилоят прокуратурасидаги манба 12 декабрь куни баёнот бериб, Мавлуда Одилова марҳумларнинг жасади қайта экспертиза қилинганидан сўнг ҳибсга олинганини айтган эди. «Аввал бошданоқ Одилова қилмишига пушаймон бўлган эди, кейин ўз кўрсатмасидан воз кечди. Шу сабабли прокуратура қайта тергов олиб боришга қарор қилди ва Одилованинг жиноятга алоқаси борлиги аниқлаганидан сўнг у ҳибсга олинди», - дейди манба.

Июль ойида икки қизини дафн қилган Қурбонали Нуралиев 9 сентябр куни вафот этди. Судмедэкспертизаси хулосасига кўра, эркак ҳамз аҳарли химикатдан заҳарланган. Шуни айтиш керакки, тириклик чоғидаёқ Қурбонали Нуралиев ўз хотинини фарзандларининг ўлимида айблаган эди. Ўшанда у оиласининг бир нечта аъзоси, жумладан сингиллари ва жиянлари колбасадан заҳарланиб шифохонага тушиб қолганини маълум қилган эди. Мавлуда Одилова бундан аввал заҳарланишга алоқаси йўқлигини, чунки эрининг ўлимини икки кун ўтиб билганини таъкидлаганди. Шу билан бирга у никоҳда бахтли эмаслигини, эри уриб туришини тан олганди. Махкуманинг онаси Муслима Холова ҳам куёви турли баҳоналар билан қизини уришини ва ҳақоратлаб келганини айтади. «Бир куни қизимнинг қўл ва оёқларини боғлаб молхонага ташлаб кетган эди», - дейди она.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Мавлуда Одилова томонидан тайёрланган овқатдан 9 киши, жумладан бир ярим ёшли боласи, қайнона ва қайнотаси заҳарланган, шифокорлар уларнинг ҳаётларини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

XS
SM
MD
LG