Ссылки доступа

Тожикистонда Қурбон ҳайитда “тўкин дастурхон” учун жаримага тортишади


Тожикистон расмийлари Қурбонлик байрамида яшовчиларнинг уйларида дастурхонлар тузалишини текшириш юзасидан огоҳлантиришди. Ким аямасдан дастурхон ёзган бўлса, 5 минг сомоний (500 доллардан кўпроқ) жаримага тортилади.

Мусулмонларнинг иккита бош байрамларидан бири бўлган Ийди Қурбон Тожикистонда 11 август куни нишонлади.

Бугун Душанбедаги озиқ-овқат бозорларига яқинлашиб бўлмайди, расмийларнинг Ийди Қурбонда “камтар дастурхон” борасида рейдлар ўтказиш ҳақидаги огоҳлантиришига қарамай, маҳсулотлар нархи оддий кунлардагидан кўра қимматроқ.

“Меҳргон” бозорида Озодлик радиоси мухбири суҳбтлашган пойтахтлик Исломиддин Раджабов ҳар йили мусулмон байрамларида озиқ-оқват маҳсулотлари нархи осмонга ўралаб кетишига ўрганиб қолганини айтади. «Ҳатто камтарин дастурхон учун Ийди Қурбонда 300-400 сомоний сарфлашга тўғри келади. Тўкин дастурхон 1000 сомоний ва ундан каттароққа тушади. Ўйлайманки, сотувчиларни назорат қилиш керак – улар одамларнинг байрам арафасида ҳар қандай нархда маҳсулот сотиб олишидан фойдаланиб қолади», - дейди Исломиддин.

Айни пайтда, Дин, миллий қадриятлар, тантаналар ва уф-одатларни тартибга солиш Қўмитаси матбуот котиби Афшин Мукимнинг хабар беришича, Қурбон байрами куни қўмита ходимлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида рейдлар ўтказиб, аҳоли уйларида дастурхон ёзилишини текширади. Камтар дастурхон ёзиш ҳақидаги огоҳлантиришни рад этадиганларга, унга кўра, 5 минг сомоний (500 доллардан кўпроқ) жарима солинади.

Қўмита вакиллари оддий байрамона дастурхон ёзишни, экзотик мевалар ўрнига маҳаллийларини тортишни, дастурхонни уй бекалари пиширган ширинликлар билан безашни тавсия этмоқда.

Икки йил илгари Тожикистон парламенти “Урф-одатлар, тантаналар ва удумларни тартибга солиш тўғрисида” ги қонунга тузатишларни маъқуллади, унга кўра, мусулмонлар Рамазон ва Қурбон ҳайит кунлари камтарин дастурхон тузатишлари, исрофгарчиликка йўл қўймасликлари керак.

XS
SM
MD
LG