Ссылки доступа

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда вазиятни назорат қилмоқда


ДХХ Чегара хизмати вакилининг маълум қилишича, Ўзбекистон чегара хизмати Қирғизистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда ва қўшни давлатдаги ҳамкасблар билан тезкор ахборот алмашиб турибди.

Чегара хизмати вакилининг айтишича, чегарадан ташқари ҳудудларда рўй берадиган фавқулодда вазиятларда бундай чоралар чегара постларида техник алоқалар ва ахборот йиғиш кучайтирилиши билан боғлиқ.

7 август куни кечга яқин Қирғизистон хавфсизлик кучлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни унинг Чуй вилоятидаги уйида қўла олишга уриниб кўрди. ​

Бир неча соат давом этган амалиёт хавсизлик кучлари ва Атамбаев тарафдорлари тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувга айланиб кетди ва амалиётдан кўзланган мақсадга эришилмади.

8 август куни Қирғизистон парламенти - Жўғўрқу Кенешнинг меҳнат таътилидаги депутатлари фавқулодда мажлисга йиғилди.

XS
SM
MD
LG