Ссылки доступа

Қашқадарёда 1308 ўқувчи ўқийдиган мактабда 10 йилдан бери свет йўқ (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Бишкекда бир неча савдо маркази ёпилди. (видео)

- 1308 ўқувчи ўқийдиган мактабда 10 йилдан бери свет йўқ. Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Тухмор қишлоғида жойлашган 92 мактаб катталиги бўйича туманда иккинчи ўринда туради¸ лекин мактабда 10 йилдан бери свет йўқ¸ иситиш тизими эса ишламайди. (ўзбек тилида видео)

- Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш жараёни. (видео)

- Алмазбек Атамбаев уйи жойлашган Қўйтош қишлоғида вазият оғирлашди (фотогалерея)

- Атамбаевни қўлга олиш амалиёти чоғида бир киши нобуд бўлди. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш амалиёти чоғида бир киши ҳалок бўлди, 48 одам яраланди. Кучишлатар тузилмалари Атамбаевни қўлга олишга муваффақ бўлолмадилар. (ўзбек тилида видео)

- Президент оиласи тушган суратдагидай машинанинг ҳалокати жиддий иддаоларни урчитди. Ўзбекистон президенти оиласи тушган суратда акс этган автомобиль билан бир хил маркадаги спорткарнинг аварияси билан боғлиқ жиддий иддаолар урчимоқда. Халқ орасида “Президент трассаси” номини олган Тошкентнинг Пушкин метро станцияси яқинидаги Мустақиллик кўчасида 6 август, кеч соат 21:15 да юз берган автоавария расман қурбонларсиз якун топди. (видео)

- Японияда учар машина синовдан ўтказилди. Япониянинг NEC ширкати йўловчи ташишга мўлжалланган учар аппаратни муваффақиятли синовдан ўтказди. (ўзбек тилида видео)

- Россия: Аслаҳа омборидаги портлашлардан 10 дан зиёд одам жабрланди. Россиянинг Красноярск ўлкасидаги ҳарбий омборда 5 август куни чиққан ёнғин ортидан ўқ-дорилар портлай бошлади. Ҳодиса чоғида камида 12 киши жабрланган. Қутқарувчилар 20 км радиусдаги аҳолини эвакуаация қилмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Шарғун шаҳри турғуни: Уйимизни огоҳлантиришсиз бузишди, компенсация беришмади. Сурхондарë вилояти¸ Сариосиë тумани Шарғун шаҳрида яшовчи турғунга кўра¸ шаҳарсозлик ва йўл кенгайтирилиши доирасида ҳокимият вакиллари Маданкон маҳалласидаги уйларни бузиб ташлаган. Турғунга кўра¸ уйлар бузилишидан олдин ҳеч қандай огоҳлантириш берилмаган. Бузилишларга қарши чиққанлар эса судга тортилиб¸ жарима тўлаган. (видео)

- Москвада полиция намойишчиларни аёвсиз калтаклади. Москвада полиция намойишга чиққан норозиларни куч қўллаган ҳолда тарқатди ва 800 дан зиёд кишини қўлга олди. Намойишчилар Москва Думаси учун сайловларга мустақил номзодларни рўйхатдан ўтказишни талаб қилаётган эдилар. (ўзбек тилида видео)

- Мирзиёев топшириғи билан 3 ҳоким бузилган уйлар ва тўланмаган товон учун халқ ва президентдан узр сўради. Қашқадарё, Хоразм ва Фарғона вилояти ҳокимлари президент Мирзиёев топшириғи билан халқ, президент, халқаро жамоатчилик, блогерлардан узр сўради. 2 август кунги видеоселекторда президент Мирзиёев ҳокимларнинг халқдан кечирим сўрашини ташкил қилишга топшириқ берганди. (видео)

- АҚШнинг турли жойларида чиққан уч отишмада 30 киши қурбон бўлди. Техас штатининг Эл-Пасо шаҳридаги савдо марказида 21 ёшли йигит 20 кишининг ёстиғини қуритди, яна 20 кишини яралади. Оҳайо штатининг Дэйтон шаҳрида 24 ёшли йигит 9 одамнинг умрига зомин бўлди, 20 дан зиёд кишига тан жароҳати етказди. Чикаго шаҳридаги боғда эса автомобилдан туриб ўт очган номаълум шахслар 1 кишини ўлдириб, 10 кишини жароҳатлади. (ўзбек тилида видео)

- Интернетда Қозоғистондаги қаттиқ режимли колонияда маҳбусларнинг қийноққа солинаётгани видеоси пайдо бўлди. Интернетда Қозоғистондаги қаттиқ режимли колонияда маҳбусларнинг қийноққа солинаётгани видеоси пайдо бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Москва суди муҳожирнинг боласи мактабга қабул қилинмаганини ноқонуний деб топди. Москва суди шаҳар Таълим департаменти зиммасига ўзбекистонлик Каримовлар оиласи фарзандини ўқишга жойлаштириш мажбуриятини юклади. (ўзбек тилида видео)

- Тест синовлари: Шпаргалка, пора, жазирамада қолган ота-оналар. (видео)

- Тошкент метросида Темирйўлчилар касб байрами муносабати билан концерт уюштирилди. 2 август куни Тошкент метрополитени ва Ўзбекистон давлат филармонияси ҳамкорлигида Алишер Навоий ва Пахтакор метро бекатлари кесишмасида Темирйўлчилар касб байрами муносабати билан классик мусиқа концерти ташкиллаштирилди. (видео)

- Яман: Ракета зарбаси 30 дан зиёд киши умрига зомин бўлди. Яман пойтахтида бўлиб ўтган ҳарбий парад ракета зарбасига учраши оқибатида ўнлаб зобит ва аскар ҳаётдан кўз юмди. (ўзбек тилида видео)

- Андижонлик деҳқоннинг лимон кўчати сув остида қолди, помидори қуриди. Икки йил муқаддам деҳқон Саидқосим Исмоилов ташландиқ лимонарий ташкил этиш мақсадида "ташландиқ шийпон"ни ижарага олди. Банкдан олган 20 миллион сўм кредитга иссиқхона қурди. Аммо деҳқоннинг лимон етиштириш орзуси ушалмади. Нега? (видео)

- Тигран Мкртичев: "Нукус музейи дунёнинг энг нуфузли музейлар ўнталигига кириши керак!". Нукусдаги Савицкий музейи директори этиб Москванинг Рерихлар музейи директори Тигран Мкртичев танланди. “Чўлдаги Луври” номи билан танилган Нукус давлат санъат музейи директори шу йилнинг 4 июл куни Халқаро санъатшунослар томонидан эълон қилинди. (видео)

- Ғиждувонлик тадбиркорлар: Тадбиркор мулки бузиб ташланаверса¸ четдан инвестор келадими? Ғиждувонлик тадбиркорларнинг ëзишича¸ ҳокимият уларга тегишли бўлган дўкон ва биноларни ҳеч қандай хабар бермасдан бузишни бошлаган. Улар Ғиждувонда ҳеч қандай қонун ишламаслигини айтмоқда. (видео)

- "Бахт" кўли ёпилди. Ўрнида сити қурилади. (видео)

- "Тошкент герби" ёдгорлиги тақдири нима бўлди? Ўтган йили Тошкент вокзали ёнидаги "Тошкент герби" (Танга- копейка) ёдгорлиги олиб ташланди. Ёдгорлик ўрнига атоқли қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали қўйилиши айтилди. Яқинда Бердақ ҳайкали бошқа жойга ўрнатилди. Бироқ ёдгорлик ўрни бир йилдан бери бўш ётибди. (видео)

- "Обод қишлоқ дастурига киритилган қишлоғимиз обод эмас¸ барбод бўлди". Шофиркон туманидаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Жўйработ қишлоғи турғунининг ëзишича¸ дастур доирасида қишлоқда бошланган ишлар охиригача етказилмасдан ташлаб қўйилган. Йўл чеккалари қазиб ташланган¸ ўрнатилган столбалар эса нотўғри ўрнатилгани сабабли қайта суғуриб олинган. (видео)

- Москвада полиция бир мингдан зиёд намойишчини ҳибсга олди. (ўзбек тилида видео)

- Н.Сафронов: "Обрўли одам" Мирзиёев суратига буюртма берди. Россиялик таниқли рассом Никас Сафронов ярим йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суратини чизмоқда. Сафронов асосан давлат раҳбарлари ва таниқли шахслар суратини чизиш билан танилган. (видео)

XS
SM
MD
LG