Ссылки доступа

Тожикистонда “диний нифоқни қўзғатгани”учун “Иегова шоҳидлари” издоши судланмоқда


Ирқий, миллий ёки диний нифоқни қўзғатишда айбланаётган “Иегова шоҳидлари”нинг 68 ёшли издоши устидан суд 20 августгача давом этади, деб хабар беради Forum 18 инсон ҳуқуқлари ташкилоти. Шамил Хакимов ўзига қўйилаётган айбловни рад этмоқда.

Судланувчининг ҳимоячиси унга рус тили таржимони тақдим этиш борасида ариза топширганидан кейин Хўжанд шаҳри суди Шамил Хакимовга нисбатан жиноий ишни кўриб чиқишни кейинга қолдирди.

Шамил Хакимов шу йилнинг февраль ойида таъқиқланган диний адабиётларни тарқатиш ҳамда экстремистик хусусиятдаги фото ва видеоматериалларни сақлаш айби билан қўлга олинган эди. Унга 5 йилдан 10 йилгача озодлик маҳрум этиш жазоси хавф солмоқда.

Forum 18 нинг хабар беришича, ишда тожик тилидаги Библия далил қилиб олинган, унинг экспертизаси эса 2016 йилда уч нафар маҳаллий имом ва Тожикистон Дин, миллий анъана тантаналар ва удумлар Қўмитасининг мутахассислари томонидан ўтказилган. Китоб таржимаси Institute for Bible Translation да олиб борилган.

Экспертлар хулосасида айтилишича, китоб расмий ханафий мазҳабига мос клмайди, унинг тарқатилиши эса тожик жамиятида диний нифоққа олиб келиши мумкин, деб қайд этади Forum 18.

Сўғд вилояти администрациясининг диний бўлими раҳбари Сухроб Рустамзода 8 август куни Шамил Хакимовдан мусодара қилинган китоблар экспертиза қилинганини тасдиқлади.

Forum 18 ҳуқуқ ҳимоячилари Хакимов қон босимидан азият чекаётгани ва яқинда оёғи операция қилинганига қарамай, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар “Иегова шоҳидлари” издошига босим кўрсатаётганидан ташвишдалар. Айбланувчи ва унинг сафдошлари сўрови Сўғд вилояти бўйича ички ишлар бош бошқармасининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан февралдан май ойигача бир неча соатлар мобайнида давом этган, дейилади Forum 18 хабарида. Расмийлар “Иегова шоҳидлари” га судланувчига юридик ёрдам кўрсатиш сўровини рад этди.

Шамиль Хакимов, ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, Сўғд вилояти прокуратурасига ички ишлар ходимлари томонидан таҳдид қилингани муносабати билан улар устидан ариза берган, бироқ у кўриб чиқилмаган. Сўғд вилояти расмийлари илгари ғаразгўйлик мақсадида сўроқ қилингани ва “Иегова шоҳидлари” ташкилоти тарафдорларининг қийноққа тутилгани ҳақидаги хабарларни рад этган эди.

XS
SM
MD
LG