Ссылки доступа

Туркманистонда коммунал хизматлардан қарздорларга ҳужжатлар беришдан бош тортишмоқда


Мары
Мары

Туркманистонда аҳолидан қарздорлик йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш учун расмий ҳужжатлар ва маълумотлар рўйҳати кўпайиб бормоқда.

Маридаги Озодлик мухбирининг хабар беришича, шаҳар маъмурияти ходимлари маълумотнома ва ҳужжатлар сўраб мурожаат қилаётган фуқаролардан коммунал хизматлар тўлангани тўғрисида квитанциялар тақдим этиш кераклигини хабар қилмоқда.

- Бугун эрталаб соат 8:50 да Маридаги ФХДЁ биноси олдида 14 киши турган эди, 9 да очилиши арафасида яна чамаси 20 киши келди. Муассаса никоҳ, ажралиш, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотномаларни беради. Навбат жуда тез силжирди, кабинетга кирганлар шу заҳотиёқ чиқишарди, кўп ўтмай ходима пайдо бўлиб, одамлар бекорга навбатда турмасликларини эълон қилди, чунки ҳужжат олиш учун квартира тўлови, газ, чироқ ва сувдан қарздорлик йўқлиги борасида маълумотнома тақдим этиш керак. Бу аёл қарздорларга маълумотномалар берилмаслигини маълум қилди , - деб хабар беради 8 август куни Озодликнинг Маридаги мухбири. Унга кўра, ФХДЁ ходимлари ўз талабини янги фармойиш мавжудлиги билан изоҳламоқда.

Туркманистон расмийлари қарздорларни аниқлаш ва аҳолини коммунал хизматларни тўлашга мажбурлашга қаратилган чораларни амалга оширишда давом этмоқда. Айни пайтда Лебап ва Марий вилоятларининг қатор давлат идоралари ходимлари иш ҳақини олиш учун иш жойига квартира тўлови, шу жумладан, чироқ, газ ва сувдан қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурликлари ҳақида хабардор қилинганлар.

XS
SM
MD
LG