Ссылки доступа

Оқ Ўрда Қирғизистондаги ҳодисаларни мамлакатнинг “ички иши” деб ҳисоблайди


Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 8 август куни Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олинган, натижада бир киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар яраланишига олиб келган қўшни мамлакатдаги воқеаларни Қирғизистоннинг “ички иши” деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Facebook’даги хабарида Қозоғистон президентининг матбуот котиби Берик Курмангали баёнот берди. Матбуот котибининг хабарида шунинггдек, Тоқаев Қирғизистондаги вазият ривожини “диққат билан кузатиб бораётганини” ва ҳолатнинг “амалдаги қонунлар асосида” тезроқ барқарорлашувига умид қилаётгани айтилади.

7 август куни кеқурун куч ишлатар тизимлар собиқ президентни жиноий иш бўйича сўроққа келтириш учун Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйига келдилар, бироқ қаттиқ қаршиликка дуч келишди. Махсус кучлар қишлоқни 8 август куни эрталабда тарк этишди. Махсус амалиёт давомида махсус кучларнинг бир аскари ҳалок бўлди, яна 50 дан зиёд инсон яраланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, тўқнашувларда 52 киши яраланди, улар орасида 15 нафар милиционер бор. 20 киши касалхонага ётқизилган.

8 август куни Атамбаев “Апрель” телеканали орқали видеомурожаат билан чиқиб, уни қўлга олиш уринишини ноқонуний ва Конституцияга зид деб атади. Қирғизистонда Атамбаевга мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш, коррупция ва 2011-2017 йилларда мамлакатни бошқарган даврда ноқонуний бойиш айбловлари қўйилди. Атамбаев айбловни рад этиб, бу ишни сиёсий уйдирма деб атади. Атамбаев 8 август куни қўлга олинди ва МХДҚга жўнатилди.

Атамбаев 2017 йили Қирғизистон проезиденти лвозимида ишлаган кезларда қозоғистон расмийларига танқид ёмғирларини ёғдирган эди. У Қозоғистон раҳбариятини Қирғизистоннинг ички ишларига аралашиш уринишида айблаган ва Қозоғистоннинг ўша пайтдаги президенти Нурсултон Назарбоевни “қари диктатор” деб атаган эди. Шундан кейин икки мамлакат чегарасида юк машиналаридан иборат улкан тиқинлар пайдо бўлган, Қозоғистон томони қирғизистонлик юк ташувчиларни юк ташиш қоидаларига амал қилмасликда айблаб, текширувни кучайтирганди.

Қозоғистон расмий доиралари, шу жумладан, ўша пайтда парламент спикери лавозимини эгаллаб турган Қосим-Жомарт Тоқаев Атамбаевни танқид қилишган. У бунга жавобан уларни “ўз бошлиқлари хизматидаги мардикор” деб атаган.

XS
SM
MD
LG