Ссылки доступа

ҚРнинг собиқ президенти Атамбаев қўлга олинган ва МХДҚ биносида турибди (видео)


Алмазбек Атамбаев куч ишлатар органлар вакиллари томонидан қўлга олинган.

Қўй-Тош қишлоғида Алмазбек Атамбаевнинг уйи ҳовлисидан куч ишлатар тизимларнинг иккита машинаси чиққан, улардан бирида журналистлар Атамбаевни кўришган. «Қўй-Тош қишлоғи бошланишида йўл ёпиб қўйилган, машиналар айланма, Иссиккатин трассаси деб аталувчи йўлдан кетди», - дейди Озодлик мухбири.

ИИВдан хабар беришларича, махсус операцияга шахсан ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев бошчилик қилган. Вазирлик маълумотига кўра, Алмазбек Атамбаев «кейинги тергов тадбирларини ўтказиш учун тегишли органларга келтирилади».

8 август куни Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операциянинг иккинчи босқичи ўтказилди. Кеча, 7 август куни, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция муваффақият қозонмади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотига кўра, 8 август куни Қўй-Тошда 5 киши жабрланди.

Бир кун илгари, 7 август куни зиддият натижасида ўнлаб кишилар жабрланди, махсус кучларнинг бир жангчиси ҳалок бўлди. Жами 100 нафарга яқин киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Озодлик мухбирларининг 8 август куни кечқурун воқеа жойидан хабар беришларича, агрессив кайфиятдаги фуқаровий шахслар куч ишлатар ходимларга тўсиқ яратмоқда, уларга қаршилик кўрсатмоқда. Шу муносабат билан ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари карахт қилувчи граната ва бошқа махсус воситаларни қўллашга мажбур бўлмоқда.

Парламент 8 август куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция натижасида Қўй-Тош қишлоғида юзага келган вазият бўйича қарор қабул қилди. Ўз қарорларида депутатлар ҳукуматнинг куч ишлатиш тузилмалари ҳаракатини мувофиқлаштиришни ташкиллаштириш, аҳолини Атамбаевнинг қўлга олиниши бўйича объектив ахборот билан таъминлаш борасидаги ишини етарли эмас деб топди, шунингдек, вазирлар маҳкамаси ва Бош прокуратурага қатор топшириқларни белгилаб берди.

Депутатлар назорат қилувчи органга Қўй-Тошдаги воқеалар давомида қонун бузилиши фактлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимининг ўлдирилиши бўйича Атамбаев ва унинг тарафдорлари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, гаровга олиш ва уларни ушлаб туриш, ҳокимият вакилларига нисбатан ўқ отар қуролларни қўллаш юзасидан холис текширувни таъминлаш вазифасини юклади.

Парламент 8 августа принял постановление по ситуации в селе Кой-Таш, возникшей в результате спецоперации по задержанию бывшего президента Алмазбека Атамбаева. В своем постановлении депутаты указали на недостаточную работу правительства по организации координации действий силовых структур и обеспечению населения объективной информацией по задержанию Атамбаева, а также прописали ряд поручений для кабинета министров и Генпрокуратуры.

Надзорному органу депутаты поручили обеспечить объективное расследование фактов нарушения закона в ходе событий в Кой-Таше, дать правовую оценку действиям Атамбаева и его сторонников по фактам убийства сотрудника правоохранительных органов, захвата и удержания заложников и применения огнестрельного оружия в отношении представителей власти.

XS
SM
MD
LG