Ссылки доступа

Туркиядан 24та жанговар зирҳли машина сотиб олинди


Туркиянинг Nurol Makina ширкати Ўзбекистон Қуролли кучларига 24та Ejder Yalcin жанговар зирҳли машинани етказиб берди. Туркиянинг «Сабах» газетаси бу ҳақда ширкат раҳбари Энгин Айколга таяниб хабар тарқатди.

Маълумотда айтилишича, турк зирҳли машиналари Ўзбекистон-Афғонистон чегарасини қўриқлаш мақсадларида ишлатилади.

7,62 миллиметр калибрдаги пулемётлар ўрнатилган Ejder Yalcin зирҳли машиналарини сотиб олиш тўғрисида “Ўзбекавтосаноат” турк ширкати билан 2017 йилнинг октябрида меморандум имзолаган эди.

Меморандумда Ўзбекистон ҳудудида Nurol Makina билан ҳамкорликда мингта Ejder Yalcin жанговар зирҳли машинасини ишлаб чиқариш ҳам назарда тутилган.

Бу машиналарнинг асосий қисмини хорижга сотиш режаланмоқда. Турк ширкати зирҳли машиналар ишлаб чиқариш технологияларини Ўзбекистонга босқичма-босқич тақдим этади.

XS
SM
MD
LG