Ссылки доступа

Ўзбекистонда учта вилоят ҳокимига ишончни қайта тиклаш учун имкон берилди


Қашқадарё, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимларини ишдан бўшатишни вазиятдан чиқишнинг энг осон йўли деб топилди. Уларга улар йўл қўйган хатоларни тузатиш, фуқароларнинг мулкий ҳуқуқлари ва ҳукуматга ишончини тўлиқ тиклаш топширилди.

Маҳаллий нашрларга кўра, бу ҳақда Ўзбекистон президенти администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси ахборотида сўз боради.

«Қопланиши керак бўлган зарар миқдори, жабр кўрган аҳолини моддий ва маънавий жиҳатдан тўлиқ қўллаб-қувватлаш таъминланишини ҳисобга олган ҳолда вилоят ҳокимлари ва бошқа масъул шахсларнинг эгаллаб турган лавозимидан дарҳол озод этилиши улар учун вазиятдан чиқишнинг энг осон йўлидир. Бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар учун масъулият ва машаққат энди уларнинг ишини давом эттирувчилар зиммасига тушади», — дейилади баёнотда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни ўтказилган селектор йиғилишида Бош вазир ва ўз девони раҳбарига Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилояти ҳокимларини ишдан олиш масаласини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг халқдан кечирим сўрашини ташкил қилишга топшириқ берганди.

4 август куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманидаги, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Яккабоғ туманидаги, Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов эса Урганчнинг Ашхобод маҳалласидаги бузилишларни “хато” деб атаб, халқдан кечирим сўраган эди.

XS
SM
MD
LG