Ссылки доступа

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаевни коррупция айблови бўйича ҳибсга олишди


Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қонундаги ўғри Азиз Батукаевни ноқонуний озод этиш иши бўйича коррупцияда айблашди.

Атамбаевга қамоққа олиш чораси белгиланди. Уни 26 августгача ҳибсга олишди.

"Айблов асоссиз. Ахир менинг ҳимоямдаги кишини гувоҳ сифатида таклиф этишган бўлсада, бироқ сўроқ қилишмаган бўлса, қандай қилиб асосли дейиш мумкин? Унга ушланган заҳоти гумонланаётгани тўғрисидаги билдирувни топширишган. Бу аввалдан режаланган сценарий. Бу ҳаракатлар ноқонуний, негаки, Алмазбек Атамбаевда собиқ президент сифатида даҳлсизлик ҳуқуқи мавжуд", – дейди Сергей Слесарев Kloop нашрига.

Қирғизистон МХДҚ махсус кучлари Атамбаевни 8 август куни Қўй-Тошда иккинчи уринишда унинг қароргоҳини ишғол қилиш орқали қўлга олди. Куч ишлатар ходимлар ва президент тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар чоғида махсус кучлар жангчиси ҳалок бўлди, деярли юз нафар киши жабрланди.

Алмазбек Атамбаев Қирғизистонни 2017 йил ноябргача бошқарди, қонунга кўра, у навбатдаги муддатга илгари сурилиши мумкин эмасди. Ўзининг меросхўри сифатида Сооронбай Жээнбековни танлади ва у Қирғизистондаги сайловда ғалаба қозонди. Кўп ўтмай, эски ва янги президент ўртасида можаро авж олди, Атамбаевнинг сафдошларини ҳибсга олишлар бошланди.

Достижения и провалы президента Алмазбека Атамбаева
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:13 0:00

Атамбаевга нисбатан судгача бўлган тергов олиб борилмоқда. Июнь ойида Бош прокуратура мамлакат парламентидан сиёсатчини собиқ президент мақомидан маҳрум этишни сўради, бу эса дахлсизлик йўқотилишини кўзда тутарди. Депутатлар сўровни қондирди. Атамбаевнинг алоқадорлигига оид бешта иш бўйича текширув олиб борилмоқда:

Қонундаги ўғри Азиз Батукаевни ноқонуний озод этилиши;

  • Атамбаев қурган (ишғол этилган) уй, яъни Қўй-Тош қишлоғидаги участкани ноқонуний эгаллаб олиш;
  • Ноқонуний бойиш;
  • Бишкекдаги ИЭСни модернизациялашда коррупция;
  • Бишкекдаги ИЭСга ноқонуний кўмир етказишга аралашиш эҳтимоли.

Аммо Атамбаевга расмий айбловлар қўйилгани йўқ. Прокуратура Атамбаевни бир неча марта қайд этилган ишлар бўйича сўроққа чақирди, бироқ у дахлсизлик ҳуқуқидан ноқонуний маҳрум этганликларини рўкач қилиб, сўроқларга боришдан бош тортди. Айнан шу бўйин тортиш ортидан ишғол ўтказилди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 8 август куни эрталаб ишғолдан кейин Атамбаевнинг процессуал мақоми алмашганини айтди. "Агар олдин Атамбаев сўроққа гувоҳ сифатида чақирилган бўлса, энди у оғир жиноятларда гумондор сифатида чақирилади", – деди Жээнбеков Қирғизистон парламентининг навбатдан ташқари мажлисида.

XS
SM
MD
LG