Ссылки доступа

Қозоғистонда фуқаро фаоллари сиёсий маҳбусларнинг оилалари учун ёрдам тўплашди


Олмаотада 10 август куни фуқаро фаоллари Қозоғистон ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан сиёсий махбус сифатида кўриладиган таъқибдаги фаоллар ва фуқароларнинг оилалари учун ёрдам тўпладилар.

Акция иштирокчиси фаол Данияр Хасеновнинг Азаттыққа айтишича, юзга яқин фуқаро уч она – Оксана Шевчук, Жазира Демеуова ва Гульзипа Джаукерова, фуқаролар фаоли Еркин Казиев, шунингдек қамоқдаги фаол Алмат Жумагулов ва Кенжебек Абишевларнинг оила аъзолари учун озиқ-овқат, кийим-бош, гигиена воситалари ва мактаб анжомларини тўпладилар.

«Тўпланган маҳсулотларни шахсан қўлларига топшириш мақсадида сиёсий маҳбусларнинг қариндошларини таклиф қилдик. Масалан, Жазира Демеуова оиласидан унинг қизи келди. Гульзипа Джаукерованинг оиласига кўмакни Оксана Шевчукнинг онаси орқали бериб юбордик. Шунингдек, Алмат Жумагулов ва Кенжебек Абишевнинг рафиқалари келишди», — дейди Данияр Хасенов.

Унинг сўзларига қараганда, ёрдам тўплаш ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди. Хасеновнинг айтишича, ёрдам тўплаш ҳар ойда ўтказилиши режалаштирилган. Унинг таъкидлашича, полиция ходимлари четда туриб акцияни кузатиб турган ва унинг ўтказилишига тўсқинлик қилмаган.

Шу каби тадбирлар шанба куни пойтахт ва Талдиқўрғон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо бу акциялар ташкилотчилари билан Азаттықнинг боғланиш имконияти бўлмади.

10 август куни жазони ижро этиш жойидан павлодарлик журналист Ярослав Голышкин ва чимкентлик касаба уюшмаси фаоли Ерлан Балтабайнинг озод қилингани ҳақида хабар берилди. Улар Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан авф этилганларидан сўнг озод қилиндилар.

Сўнгги ҳафталарда Қозоғистонда иштирокчилар сиёсий маҳбуслар дея кўрадиган маҳкумларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир нечта акция бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг турли шаҳарларида июл охири –август бошларида бўлиб ўтган норозилик намойишларининг иштирокчилари «Казатомпром» компаниясининг собиқ раҳбари Мухтар Жакишев, отировлик фаол Макс Бокаев, Олмаотадаги Шанирак ҳодисасидан сўз қамалган шоир ва диссидент Арон Атабек ва бошқа фуқаролар озод қилинишини талаб қилдилар.

Акциялар иштирокчиларининг сўзларига қараганда, Қозоғистонда камида 27 киши ўзларнинг сиёсий қарашлари ёки фуқаролик муносабатлари туфайли таъқиб қилинади ва ҳибсда ёки қамоқда ушлаб турилибди. Расмийлар Қозоғистонда сиёсий маҳбуслар борлигини инкор қилади.

XS
SM
MD
LG