Ссылки доступа

Тожикистон «Ёшлари» CAFA чемпионатида илк зафар қучди


Тожикистон терма жамоаси шу кунларда Душанбеда ўтаётган Марказий Осиё футбол Ассоциацияси (CAFA) ёшлар чемпионатида Туркманистон жамоаси устидан йирик ҳисобда(5:1) ғалаба қозонди.

Тожикистон футбол Федерациясининг хабар қилишича, ҳисобни 16-дақиқада Туркманистон жамоасининг ўйинчиси Раҳман Муратбердиев очди. Тожикистон жамоаси таркибида дубль голларни Рустам Соиров ва икинчи таймда унинг ўрнига чиққан Шахром Самиев уришди. Яна бир голни Амадони Камолов ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Иккинчи босқичнинг бошқа ўйинида 2:0 ҳисобда мағлуб бўлган Ўзбекистон “ёшлари” Афғонистон устиданғолиб бўла олмади (2:2).

Эслатиб ўтамиз, CAFA ёшлар чемпионатининг старт босқичида Эрон Ўзбекистон устидан (2:0) ғалаба қозонган, Афғонистон ва Туркманистон эса дуранг ўйнаган эди (2:2).

CAFA ёшлар чемпионати Тожикистон, Афғонистон, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон жамоалари иштирокида бўлиб ўтмоқда. ТФФ хабарига кўра, CAFA-2019 чемпионати доирасида 19 ёшгача бўлган ёшлар жамоалари иштирокида 10 та ўйин ўйналади. Ўйинларнинг ҳаммаси Душанбедаги республика Марказий стадионида бўлиб ўтади. Мусобақалар бир доира тизимида бўлиб ўтади. Ғолиб команда энг кўп очколарга қараб аниқланади.

XS
SM
MD
LG