Ссылки доступа

Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой йуналишида илк автокарвон йулга чикди


Сурхондарё вилоятининг Термиз шахридан «Узбекистон — Тожикистон — Хитой» йуналишида янги транспорт коридори буйича 10 август куни тажриба-синов автокарвони йулга чикди. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар берилишича, «Термиз—Душанбе—Қошғар» йўналиши бўйича ташкил этилаётган ушбу автокарвон Ўзбекистон ва Тожикистондан Хитойга юкларни тўғридан тўғри етказиб беради.

Мазкур автокарвонда ҳар учала давлатдан иккитадан катта ҳажмли юк автомобиллари иштирок этмоқда. 10 август куни «Termiz Cargo Centr» логистика терминалидан юк ортилган жами 6 та автомобиль «Термиз–Душанбе, Ваҳдат, Кўлоб, Қалъайи Хумб, Хоруғ, Кулма (Тожикистон республикаси) – Қошғар (Хитой Халқ Республикаси) йўналишида ҳаракатланиб умумий ҳисобда 1422 км масофани босиб ўтди.

“Ушбу лойиҳа автомобиль транспортида халқаро ташишларни амалга ошириш йўналишида давлатлар ҳамкорлигини янада ривожлантириб, савдо- иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига ўзининг ижобий ҳиссасини қўшади”, - дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

“Термиз — Душанбе — Қашғар” йўналиши бўйича ташкил этилаётган ушбу автокарвон Ўзбекистон президентининг 2019 йил 6 апрелдаги “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилмоқда.


XS
SM
MD
LG