Ссылки доступа

Туркманистон шимолида биометрик паспортлар учун навбатлар пайдо бўлди

Туркманистон шимолидаги Дашоғуз шаҳар миграция хизмати бўлимида юзлаб аҳоли биометрик паспорт олиш учун навбатга ёзилмоқда.

Эндиликда биометрик паспорт олиш жараёни 4 ойга чўзилади. Бу ҳақда turkmen.news.нашри хабар берди. Авваллари хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун 45 кун кетарди.

Нашрнинг таъкидлашича, давом этаётган ишсизлик ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли маҳаллий аҳоли пул топиш мақсадида оммавий равишда Туркманистонни тарк этмоқда. Айни дамда Дашоғуз миграция хизматига мурожаат қилганлар рўйхатида 500 киши бор.

Дашоғуз миграция хизматидан Азатлық радиоси бирор бир изоҳ олишга муваффақ бўла олмади.

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун миграция хизматига мурожаат қилиш керак бўлади. Биометрик маълумотлар киритилган хорижга чиқиш паспорти 2009 йилда амалиётга киритилган эди, 2013 йилдан бошлаб Туркманистондан чиқиш фақат янги намунадаги ҳужжат асосида амалга оширилади.

Туркманистондаги Азатлық манбаларнинг айтишларича, аҳоли ўртасида сўнги йилларда хорижга чиқиш паспортига бўлган эҳтиёж анча ошди, бунга меҳнат муҳожирларининг хорижга, биринчи навбатда Туркияга чиқиб кетаётгани сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG