Ссылки доступа

Қозоғистонда тоғ-кон комбинатида юз берган можаро оқибатида хорижий ишчилар жабрланди


Қарағанда вилоятидаги Жайрем тоғ-кон комбинати(ЖТКК)да минтақа расмийларининг айтишича, 12 август куни “можаро” юз берди, бунинг оқибатида бир неча хорижий ходимлар жабрланди, улар “енгил кўринишда лат едилар”. Расмийлар низо сабабларини айтишмаяпти.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган бир нечта видеода ўнлаб одамлар - уларнинг айримлари иш кийими ва каскаларда- саноат корхонасининг ҳудудида тургани кўриниб турибди, айни шу кадрларда вагон ойналари сингани акс этган. Кадр ортидаги овозлардан бири “ойна алангани ўчириш асбоби билан синдирилгани”ни таъкидлайди. Бошқа бир видеода ўнлаб енгил машиналардан чиқиб келаётган одамлар акс этган, уларнинг шахдам қадамлар билан саноат объекти томон кетаётгани кўринади. Кадрда «Жайрем ёшлари комбинатга бостириб киргани» таъкидланади. Ёзувда таъкидланган мазкур видео ҳақиқатан ҳам Жайремда суратга олинганини тасдиқлашнинг имкони ҳозирча бўлмади.

Жайрем қишлоғи аҳолисининг сўзларига қараганда, аҳоли пунктида кеча кечқурун ва бугун эрталаб хукумат расмийлари, жумладан Қарағандадан келган амалдорлар иштирокида «йиғилиш» бўлиб ўтди (Жайрем ва вилоят ўртасидаги масофа 400 километрга яқин), амалдорлар одамларни босиқ бўлишга чақирдилар.

Қарағанда вилоят хокими Ерлан Кошановнинг қишлоқ аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашуви фактини минтақа администрацияси тасдиқлади. «Жайрем қишлоғида минтақа раҳбари маҳаллий аҳоли ва ЖТКК ишчилари билан учрашди. Бўлиб ўтган учрашув натижасида юзага келган вазият барқарорлаштирилди. Қишлоқдаги вазият барқарор ва вилоят ҳокимининг алоҳида назоратида турибди», - дея хабар беради Қарағанда вилоят хокимлигининг матбуот хизмати. Хокимлик маълумотига кўра, жабрдийда ишчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Қанча одам жабр кўргани ва улар қайси давлат фуқоролари эканлиги юзасидан ойдинлик киритилмади.

Комбинат администрациясидан изоҳ олишга Азаттық муваффақ бўлмади. Телефон қўнғироғимизга “раҳбарлардан ҳеч ким жойида эмаслиги” борасида жавоб беришди.

Ўз номини ошкор қилишни истамаган маҳаллий аҳоли вакилларининг маълум қилишича, можаро ялонғоч қизнинг сурати туфайли келиб чиққан бўлиши мумкин, бу сурат гўёки аҳолининг иззат нафсига тегиб кетган. Бошқа бировлари эса можарога корхонага маҳалий кадрлар зиёнига хорижлик мутахассисларни жалб қилиш сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.

1200 киши истиқомат қиладиган Эски Жайрем аҳолиси бундан аввал шу йилда қўшни корхона етказаётган зарардан ўз хавотирларини билдиришган ва ўзлариникондан узоқроққа кўчиришларини талаб қилишган эди.

XS
SM
MD
LG