Ссылки доступа

Ўзбекистонда маҳбусларни "соғлом ҳаётга қайтариш" ишига маҳалла раислари ҳам жалб қилинди


Тошкентдаги маҳаллаларнинг раисларидан иборат гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги қамоқхоналарга бориб, маҳбуслар ҳолидан хабар олишди.

ЎзАнинг 12 август куни билдиришича, мазкур тадбир “Маҳалланинг меҳри” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Хабардан маълум бўлишича, маҳалла раислари қамоқдаги маҳалладошларига “маҳалласи ҳаётидан, оила аъзолари ҳолидан, дўстлари, ёру биродарларидан илиқ хабар келтирган”.

Хабарда таъкидланишича, “Маҳалланинг меҳри” лойиҳасидан кўзланган мақсад умрини “панжара ортида ўтказаётган фуқароларни соғлом ҳаётга, оиласи бағрига қайтаришдир”.

“Мулоқотлар давомида иштирокчилар маҳбусларнинг яшаш шароитлари билан ҳам яқиндан танишди”, деб ёзди ЎзА.

XS
SM
MD
LG