Ссылки доступа

Шифохона беморлари: Тараканлар ейдиган овқатимиз¸ кўрпа-тўшагимизгача босиб кетди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- АҚШ: Боғчада чиққан ёнғин беш норасида умрига зомин бўлди. Пенсильвания штатидаги хусусий болалар боғчасида чиққан ёнғинда 5 бола нобуд бўлди. (видео)

- Шифохона беморлари: Тараканлар ейдиган овқатимиз¸ кўрпа-тўшагимизгача босиб кетди. Жиззах вилояти Фориш тумани шифохонасида даволанаëтган беморларнинг ëзишича¸ шифохонани таракан босиб кетган. Уларга кўра¸ овқат қўйишга музлатгич йўқлиги учун таракан кўпайиб кетган. (видео)

- "Пахтакор-79" авиаҳалокатига 40 йил тўлди. 2019 йил 11 август куни "Пахтакор" футбол жамоаси авиаҳалокатга учраганига 40 йил тўлди. 1979 йили СССР Олий лигасида тўп сураетган "Пахтакор" Беларуснинг "Динамо" жамоасига қарши ўйинга тушиши керак эди. Аммо бу СССР чемпионатида кучайиб бораётган пахтакорчиларнинг охирги парвози бўлди...(видео)

- Москва масжидларида Ҳайит намози ўқилди. 11 август куни Россия мусулмонлари Йид-аль Фитр – Ҳайит байрамини кенг нишонлади. Мамлакатнинг барча минтақаларида ҳайит намозига йиғилган миллионлаб диндорлар бир-бирларини улуғ айём билан қутладилар. Москва шаҳридаги масжидлар ҳам бу галги Қурбон ҳайити кунида намозхонлар билан тўлди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек-туркман чегарасидаги вазият ёхуд мозоридан айрилган қанглиликлар. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегаралардан фақат визаси борлар ўтиши мумкин. Бу чегаолди ҳудудлар аҳолиси ҳаётига қандай таъсир кўрсатмоқда? (видео)

- Россияда сўнгги 8 йилдаги энг йирик намойишларда юзлаб одам ушланди. Москвада 10 август куни бўлиб ўтган норозилик намойишларида иштирок этган 250 дан ошиқ одам қўлга олинди. Ўн минглаб одам қатнашган намойиш иштирокчиларининг асосий талаби кейинги ойга белгиланган шаҳар думаси сайловларида мустақил номзодлар қатнашишига изн берилишидир. (ўзбек тилида видео)

- Наманганда қабристон ҳудуди торайгани боис 300 киши норозилик намойишига чиқди. 8 август куни Наманган шаҳар, Гулобод маҳалласида 300га яқин одам қабристон учун ажратилган ер қарийб 4 марта торайиб кетганидан норозилик акцияси ўтказди. Маҳалла вакилларининг айтишича, қабристон учун 1994 йили 8,5 гектар ажратилган, бугунги кунда майдон 2,5 гектардангина иборат бўлиб қолган. (видео)

- 1308 ўқувчи ўқийдиган мактабда 10 йилдан бери свет йўқ. Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Тухмор қишлоғида жойлашган 92 мактаб катталиги бўйича туманда иккинчи ўринда туради¸ лекин мактабда 10 йилдан бери свет йўқ¸ иситиш тизими эса ишламайди. (ўзбек тилида видео)

- Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш жараёни. (видео)

- Президент оиласи тушган суратдагидай машинанинг ҳалокати жиддий иддаоларни урчитди. Ўзбекистон президенти оиласи тушган суратда акс этган автомобиль билан бир хил маркадаги спорткарнинг аварияси билан боғлиқ жиддий иддаолар урчимоқда. Халқ орасида “Президент трассаси” номини олган Тошкентнинг Пушкин метро станцияси яқинидаги Мустақиллик кўчасида 6 август, кеч соат 21:15 да юз берган автоавария расман қурбонларсиз якун топди. (видео)

- Шарғун шаҳри турғуни: Уйимизни огоҳлантиришсиз бузишди, компенсация беришмади. Сурхондарë вилояти¸ Сариосиë тумани Шарғун шаҳрида яшовчи турғунга кўра¸ шаҳарсозлик ва йўл кенгайтирилиши доирасида ҳокимият вакиллари Маданкон маҳалласидаги уйларни бузиб ташлаган. Турғунга кўра¸ уйлар бузилишидан олдин ҳеч қандай огоҳлантириш берилмаган. Бузилишларга қарши чиққанлар эса судга тортилиб¸ жарима тўлаган. (видео)

- Москвада полиция намойишчиларни аёвсиз калтаклади. Москвада полиция намойишга чиққан норозиларни куч қўллаган ҳолда тарқатди ва 800 дан зиёд кишини қўлга олди. Намойишчилар Москва Думаси учун сайловларга мустақил номзодларни рўйхатдан ўтказишни талаб қилаётган эдилар. (ўзбек тилида видео)

- Мирзиёев топшириғи билан 3 ҳоким бузилган уйлар ва тўланмаган товон учун халқ ва президентдан узр сўради. Қашқадарё, Хоразм ва Фарғона вилояти ҳокимлари президент Мирзиёев топшириғи билан халқ, президент, халқаро жамоатчилик, блогерлардан узр сўради. 2 август кунги видеоселекторда президент Мирзиёев ҳокимларнинг халқдан кечирим сўрашини ташкил қилишга топшириқ берганди. (видео)

- Москва суди муҳожирнинг боласи мактабга қабул қилинмаганини ноқонуний деб топди. Москва суди шаҳар Таълим департаменти зиммасига ўзбекистонлик Каримовлар оиласи фарзандини ўқишга жойлаштириш мажбуриятини юклади. (ўзбек тилида видео)

- Андижонлик деҳқоннинг лимон кўчати сув остида қолди, помидори қуриди. Икки йил муқаддам деҳқон Саидқосим Исмоилов ташландиқ лимонарий ташкил этиш мақсадида "ташландиқ шийпон"ни ижарага олди. Банкдан олган 20 миллион сўм кредитга иссиқхона қурди. Аммо деҳқоннинг лимон етиштириш орзуси ушалмади. Нега? (видео)

- Тигран Мкртичев: "Нукус музейи дунёнинг энг нуфузли музейлар ўнталигига кириши керак!". Нукусдаги Савицкий музейи директори этиб Москванинг Рерихлар музейи директори Тигран Мкртичев танланди. “Чўлдаги Луври” номи билан танилган Нукус давлат санъат музейи директори шу йилнинг 4 июл куни Халқаро санъатшунослар томонидан эълон қилинди. (видео)

- Ғиждувонлик тадбиркорлар: Тадбиркор мулки бузиб ташланаверса¸ четдан инвестор келадими? Ғиждувонлик тадбиркорларнинг ëзишича¸ ҳокимият уларга тегишли бўлган дўкон ва биноларни ҳеч қандай хабар бермасдан бузишни бошлаган. Улар Ғиждувонда ҳеч қандай қонун ишламаслигини айтмоқда. (видео)

- "Бахт" кўли ёпилди. Ўрнида сити қурилади. (видео)

- "Тошкент герби" ёдгорлиги тақдири нима бўлди? Ўтган йили Тошкент вокзали ёнидаги "Тошкент герби" (Танга- копейка) ёдгорлиги олиб ташланди. Ёдгорлик ўрнига атоқли қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали қўйилиши айтилди. Яқинда Бердақ ҳайкали бошқа жойга ўрнатилди. Бироқ ёдгорлик ўрни бир йилдан бери бўш ётибди. (видео)

- "Обод қишлоқ дастурига киритилган қишлоғимиз обод эмас¸ барбод бўлди". Шофиркон туманидаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Жўйработ қишлоғи турғунининг ëзишича¸ дастур доирасида қишлоқда бошланган ишлар охиригача етказилмасдан ташлаб қўйилган. Йўл чеккалари қазиб ташланган¸ ўрнатилган столбалар эса нотўғри ўрнатилгани сабабли қайта суғуриб олинган. (видео)

XS
SM
MD
LG