Ссылки доступа

Эрон расмийлари ҳибсга олинган журналист аёлнинг қаердалигини ошкор қилмаяпти


Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитаси Эрон ҳукуматига мурожаат қилиб фотожурналист аёл Нушин Жафари зудлик билан озод қилинишини талаб қилди. У 3 август куни аниқланмаган айбловлар билан ҳибсга олинган эди.

«Бир ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида номаълум жойда журналистни сабабсиз ушлаб туриш ва оиласи билан алоқага чиқишига йўл қўймаслик бу Эрон томонидан шафқатсизликдир», –дея 12 август, душанба куни баёнот берди Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитасининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича дастурлар координатори Шериф Мансур.

Нушин Жафари Теҳрондаги ўз уйи олдида 3 август куни ушланди ва номаълум томонга олиб кетилди. Ўша куни расмийлар Жафари уйида тинтув ўтказди ва ўнлаб буюмларни, жумладан унинг телефони, хотира жиҳози, камерасини мусодара қилди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган суд ҳужжатларига оид фотосуратлар шундан далолат беради.

Журналист аёлга қўйилган талаблар ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

2019 йилги «Жаҳон матбуот эркинлиги индекси»да Эрон 180та мамлакат орасида 170-ўрини эгаллади.

XS
SM
MD
LG