Ссылки доступа

Ҳибсга олинган ҚР собиқ президентининг ўғли ҳукумат диктатурасига қаршилик кўрсатишга чақирди


Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Қадирбек Атамбаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида видеомурожаат эълон қилди, у мухолифатдаги кучларни ҳукумат диктатурасига қарши қонунан қаршилик кўрсатишга чақирди.

7-8 август кунлари юз берган воқеаларни Атамбаевнинг ўғли “мухолифат кучларининг йўқ қилиш жараёнининг авж нуқтаси” дея баҳолайди, унинг таъкидлашича собиқ президентнинг қўлга олиниши билан “хукуматга қарши курашадиган сўнги қальа таслим бўлди”.

«Аммо бу -ҳар биримиз учун келиб, қўлларимизни боғлаб кетишларини кутиб ўтирамиз, дегани эмас. Бу барча мухолифатдаги кучлар мамлакатимиз келажаги гаровга тикилганини англаши лозим деганидир. Биз хукумат диктатурасига қарши қудратли қаршилик кўрсатишимиз керак. Агар навбатдаги сайловларда партиялар коалицияси - мухолифат коалицияси диктатурага қарши ғалаба қозонса, у ҳолда мавжуд вазиятни синдира оламиз», - дейди Қадирбек Атамбаев.

27 июн куни парламент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ -президент мақомидан маҳрум қилди, ундан аввалроқ махсус депутатлик комиссиясиунга қарши олтитаайблов эълон қилган эди. Бош прокуратура шундан бештаси асосга эга деган хулосага келди. Алмазбек Атамбаевнинг ўзи бу айбловларни сиёсийлаштирлаганини айтади. Собиқ президентни уч марта сўроқ учун ИИВга чақиришди, бироқ у дахлсиз эканлигини айтиб кўрсатма беришдан воз кечди.

7-8 август кунлари Чуй вилояти Аламуддин туманидаги Қўй Тош қишлоғида «Алмазбек Атамбаевни мажбуран сўроққа олиб келиш тадбири» бўлиб ўтди. Атамбаев ушланганидан сўнг унга нисбатан Азиз Батукаевнинг озод қилиниши иши бўйича «Коррупция» ва «Жиноятга шериклик» моддалари бўйича айблов қўйилди, суд қарорига биноан 26 августга қадар МХДҚ СИЗОсида ушлаб турилади.

13 август куни Бош прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан Қўй Тошдаги ҳодисалар туфайли оғир жиноятлар содир этишда айблов эълон қилгани борасида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG