Ссылки доступа

Манба: Тожикистонда сим-картларни ID-паспортга қайта рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилди


Тожикистонда мобил телефонлар сим-картларини ID-паспортга қайта рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилди, дея хабар берди ҳукуматдаги манба. Бундан аввал сўнгги муддат – 15 август дея эълон қилинган эди.

Хабардор манбанинг 14 август куни Радио Озодига айтишича, бугунги кунда юз минглаб абонентлар сим-картларини янги намунадаги паспортга қайта рўйхатдан ўтказмаган.

Шу билан бирга у мазкур кампания қачонгача узайтирилганлигини айтмади. Тасдиқланмаган хабарга қараганда, бу муддат яна ярим йилга узайтирилган. Мобил операторлари бу янгиликдан ўз абонентларини хабардор қилишмади.

Июль ойида Тожикистон ИИВ бошлиғи Рамазон Раҳимзода матбуот анжуманида баёнот бериб, ҳуқуқ-тартибот муассасаси мамлакат ҳукуматига қайта рўйхатга олиш муддатини узайтириш лозимлиги борасида маълумотнома юборганини, чунки ярим йилда паспорт столлари 1 миллиондан ортиқ фуқарога ID-паспорт беришга жисмонан улгура олмаслигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Тожикистон ҳукумати сим-картларни расмийлаштиришнинг янги қоидаларини –фақат 2014 йилги намунадаги (ID-карт) паспорт асосида ва видеокамералар кузатувида берилишини эълон қилган эди. 9 февраль куни Тожикистон ҳукумати фармойиш қабул қилди, унга кўра 1996 йил намунасидаги паспорт асосида сим картларни рўйхатдан ўтказган мамлакат фуқаролари эски паспортларини 2014 йил намунасидаги паспорт (ID-карт)га алмаштиришлари белгиланган эди.

Ҳужжатга кўра, хорижий сим картларни Тожикистонда ва тожик сим картларини хорижда сотиш ва реализация қилиш тақиқланади. Вояга етмаганлар 16 ёшдан бошлаб ота-оналарининг ёки восийларнинг ёзма розилиги билангина сим-картларни олишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG