Ссылки доступа

Bloomberg: Facebook фойдаланувчиларнинг овозли хабарларини расшифровка қилган


Facebook узоқ вақт давомида фойдаланувчиларнинг овозли хабарларини расшифировка қилиш мақсадида бегона компанияларга пул тўлаган, дея Bloomberg хабар қилади бу каби ишларга жалб қилинган компаниялардаги ички манбаларга таянган ҳолда.

Facebook раҳбарияти шу каби ишларни буюртма қилганини тасдиқлади, бироқ CNet баёнот бериб , ўтган ҳафтадан бошлаб "ҳудди Apple ва Google" каби лойиҳага “пауза” бергани маълум қилди. Ижтимоий тармоқлардаги тушунтиришларга қараганда, ўзга хабарларни расшифировка қилиш учун одамларни жалб қилиш мажбурий чора бўлган: жалб қилинган одамлар гўёки Facebook фойдаланадиган сунъий интеллект ёзувларини расшифровка қилишда қандай ишлаётганини текшириб кўришган. Facebook'нинг ишонишича, жалб қилинган одамлар ёзувлар қаерда қилингани ва қай тариқа ёзиб олингани ҳақида тасаввурга эга бўлишмаган.

Facebook бир неча бор фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини махфий тарзда тўплаганликда, бу борада уларни хабардор қилмаганликда, аммо улар билан савдо қилиш ва уларни зарур ҳолатда сақламасликда бир неча бор айбланган эди. Барча эътирозларга Facebook раҳбари Марк Цукерберг 2018 йилнинг апрелида АҚШ Конгрессининг саволларига жавоб беришга мажбур бўлган эди. ​

У кўп саволларга жавоб берар экан, Facebook "сиз гапираётган микрофонни эшитмайди, ва бу маълумотларни сизни реклама қилиш учун ишлатмайди", деган эди.

Ўтган ойда маълум бўлишича, фойдаланувчиларнинг овозли хабарларини шунингдек Apple, Amazon ва Alphabet ҳам ёзиб олар экан, маълумки улар Siri, Google Assistant ва Alexa “ақлли колонкалар”ни чиқаради.

Ўтган ҳафтада АҚШ апелляция суди компания фойдасига ҳукм чиқармаган қарор юзасидан Facebook аппеляция аризасини рад қилди: АҚШ Федерал савдо комиссияси ижтимоий тармоқни миллионлаб фойдаланувчиларининг рухсатисиз уларнинг биометрик маълумотларни тўплаганликда ва сақлаганликда айблаган эди. Мавжуд тартибни бузгани учун Facebook $5 млрд миқдорида жарима тўлашга рози бўлди.

XS
SM
MD
LG