Ссылки доступа

Қозоғистон жанубида уйи бузилишига норозилар ўз жонларига қасд қилиш билан пўписа қилишди


Туркистонда икки нафар маҳаллий аҳоли вакили давлат эҳтиёжлари учун ер участкаси яратиш мақсадида уйларининг бузилишига қарши норозилик билдирди.

15 август куни Facebook ижтимоий тармоғида иккита видео пайдо бўлди. Шулардан бирида аҳоли вакиллидан бири уй томига чиқиб олиб бинонинг бузилиши тўхталишини талаб қилмоқда ва ёнида турган газ баллонини портилатиб юбориш билан таҳдид солмоқда. Кадрларда уй полиция томонидан қуршаб олингани, шаҳар ҳокимиятининг вакили эркакни томдан пастга тушишга уринаётгани кўриниб турибди. Иккинчи видеода кекса аёл венасини кесиб ташлаши борасида баёнот бермоқда, у ҳам уйи бузилишига норозилик билдирмоқда. Кадрда кўринишича, полиция ходимлари аёлни босиқликка чақиришмоқда.

Туркистон вилоят ҳокимияти баёнот бериб, видеода акс этган ҳодисалар 14 август уни юз берганини маълум қилди. Ҳокимиятдагиларнинг айтишларича, участкани давлат мулкига ўтказиш борисида суд қарори мавжуд. Ҳокимиятнинг маълум қилишича, мазкур участкадаги уйлар 25 миллион тенге (65 минг долларга яқин)га баҳоланган. Уйда истиқомат қилувчилар товон пулини етарлича эмас дея ҳисоблашган ва уйнинг бузилишига қарши чиққан.

«Аҳоли ўзини босиб олди. Улар билан иш олиб борилмоқда. Ҳар икки оила бошқа уйга кўчиб ўтди. 15 август куни ҳар икки уй бузиб ташланди», дея баёнот берди хокимлик матбуот хизмати.

Ҳокимият маълумотига кўра, ер участкалари «Рухани-мәдени орталық» («Маънавий-маданий марказ») ҳудудий зонасини ободонлаштириш мақсадида олиб қўйилмоқда. Йил бошида ерларни олиш ишлари 158та уй ва 13та тадбиркорлик обьекти мавжуд бўлган ҳудудларни қамраб олгани маълум қилинган эди. Режалаштирилаётган ҳудудий зонанинг майдони, ҳокимият маълумотига кўра, 98 гектарни ташкил қилади.

Туркистон 2018 йилнинг июнида Қозоғистонинг жанубий минтақасининг маъмурий марказига айланди, ўшанда Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти дея ўзгартирилди, вилоят маркази эса Чимкентдан Туркистонга кўчирилди, Чимкент шаҳрига эса республика аҳамиятига молик шаҳар мақоми берилди.

XS
SM
MD
LG