Ссылки доступа

Туркманистонда маҳсулотларнинг нархи кўтарилмоқда


Туркманистондаги Азатлық мухбирларининг хабар қилишича, айни дамда пойтахтда барча турдаги маҳсулотларнинг нархи ошди, шу билан бирга пойтахтдаги давлатга тегишли дўконлардан тухум ва сабзи, айрим вилоятларда эса товуқ оёқлари йўқолиб қолди.

Азатлықнинг Туркманистондаги мухбирларининг маълумотларига кўра, бу маҳсулотлар бозорларда қиммат нархларда сотилмоқда. "Сабзи йўқолди, тижорат дўконларида эса бир килограмми 6,6 манатдан сотилмоқда, давлат дўконларидан тухум ҳам йўқолиб қолди, тижорат дўконларида эса бир донаси 0,8 манатдан сотилмоқда", - дея 15 август куни хабар берди Ашхободдаги Азатлық мухбири.

Бир неча кун муқаддам бозорларда сабзининг нархи бир килограмми 3 манатдан ошмасди. (Долларнинг манатга нисбатан расмий курси - 1:3,5)

Туркманистондаги давлат дўконларида аҳолига асосий маҳсулотлар арзон нархларда тақдим қилинади, бозор ва тижорат дўконларида эса бу маҳсулотларнинг нархи анча қиммат туради. Азатлық мухбирларининг хабар қилишича, шу кунларда давлат дўконлари пештахталаридан олиб қўйилган товуқ тухумининг бозордаги нархи икки баробар қимматдир.

Унинг сўзларига қараганда, айни дамда давлат дўконларида товуқ оёқлари сотувда йўқ, аммо бу маҳсулот бозорда давлат дўконидаги “арзон нархдан” 20% қимматгасотилмоқда.

Давлат дўконларида маҳсулотлар тақчиллиги билан бир қаторда пойтахт бозорларида маҳсулотларнинг нархи қимматлашаётгани кўзга ташланмоқда.

XS
SM
MD
LG