Ссылки доступа

 
Туркманистонда дўконлар мактаб формасини қарзга бермоқда

Туркманистонда дўконлар мактаб формасини қарзга бермоқда


Ашхобод дўконлари эндиликда харидорларга мактаб товарларини сотиб олишда пулни бўлиб-бўлиб тўлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 15 август куни "Хроника Туркменистана" маълум қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, мактаб товарлари хақини бўлиб-бўлиб бериш борасидаги эълонларни савдо марказларининг ходимлари турар жой биноларининг йўлакларига илиб кетишмоқда. Аввалги йилларда мамлакатда бу каби акциялар ўтказилмаган эди.

Нашрнинг маълум қилишича, эндиликда сотувчилар харидорларнинг йўқлиги ва аҳолининг харид қобилиятлари пастлиги боис йўқотишларни камайтириш мақсадида маҳсулотларни шу тариқа сотишга мажбур бўлмоқда.

Ҳақни бўлиб-бўлиб тўлаш маълум бир талаблар асосида уч ой муддатга тақдим қилинади. Бунинг учун харидорлар иш жойи ва ойлик маоши ҳақида ҳужжат тақдим қилишлари керак. Шундан кейин танлаган товарни бирор бир гаровсиз олиб кетиш мумкин. Ягона чеклов - харид қилинадиган маҳсулот нархи харидорнинг ойлик маоши миқдоридан ошиб кетмаслиги керак, дея таъкидлайди нашр.

Туркманистон ўрта мактабларида мактаб формаси қизлар учун яшил кўйлак, оқ фартук ва анаънавий дўппи (тахья)дан, ўғил болалар учун эса қора костюм ва оқ кўйлакдан иборат. Ўқувчилар учун кийим-бош ва ўқув қўлланмалари мажмуасининг энг кам қиймати ўтган йили 600 манатни ташкил қилган эди.

Туркманистондаги Азатлық мухбирларининг хабар қилишларича, мактаб формалари ва ўқув қўлланмаларига ҳаражатлардан ташқари мактабларда ўқув муассасини таъмирлаш, ўқитувчилар учун совғалар, байрам ва оммавий маданий тадбирлар учун ҳам пул тўплаш амалиёти кенг тарқалган. Ўқув воситалари учун тўпланадиган пул миқдори ҳам ошиб бормоқда. Жумладан бу йил битирув тадбири ўқувчиларга 2000 манатдан тўғри келди. (Бу Туркманистон МБ курси бўйича $571,4 демакдир – таҳририят изоҳи.)

XS
SM
MD
LG