Ссылки доступа

Қадирбек Атамбаев: ҚР Бош прокуратураси ҳатланган мулк борасида найранг қилмоқда


Кадырбек Атамбаев

Бош прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳатланган мол-мулки масаласида жамиятда найранг уюштирмоқчи, дея баёнот берди собиқ президентнинг ўғли Қадирбек Атамбаев.

У ўзининг Facebook'даги саҳифасида баёнот бериб, «оиласига аслида мавжуд бўлмаган мулкларни ёзиб қўйишмоқчи эканликларини» таъкидлади.

«Таъкидлайман, ҳукумат вакиллари айтганларидек 120та мулкнинг 101таси Атамбаев ва унинг оиласига эмас, балки «КыргызАвтомаш» ОАЖга тегишлидир, бу жамият 2007-йилдан бери бизга тегишли эмас», - дея ёзди Атамбаев.

Унинг таъкидлашича, оиланинг «Кыргызстан» банкида атиги битта – 2002 йилда очилган ҳисоби бор, “Апрель” телеканалининг эса банкда ячейкаси ва Жалолобода мулки йўқ, шунингдек оилага телерадиоташкилотлар ассоциацияси тегишли эмас.

«ҚўйТошдаги уйдан ташқари барча мулклар Алмазбек Шаршеновичнинг президент бўлгунича қўлга киритилган, шунингдек рўйхатда 1985 йилда вафот этган бобомиз томонидан қурилган уй ҳам бор! Шуни эслатиб ўтаманки, отамиз 90-йилларнинг бошларидан бери тадбиркор ва меценат сифатида машҳур эди. У ўз бойлигини давлат хизматида эмас, балки тадбиркор бўлиб ишлаган вақтда топган», - дея баёнот берди Қадирбек Атамбаев.

16 август куни Бош прокуратура Алмазбек Атамбаевнинг банк ҳисоблари, акциялари, қимматбаҳо қоғозлари ва мол-мулки, шунингдек, «Кыргызавтомаш» ОАЖ, «Апрель-ТВ» ОАЖ, «Медиа Форум» ОАЖ мулки ва банк ячейкалариҳатлангани борасида баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаев МҲДҚ СИЗОсида ҳибсда ушлаб турилибди ва унга нисбатан қатор айбловлар қўйилган.

XS
SM
MD
LG