Ссылки доступа

Ўзбекистонда «Любая бизнес хороша» номли фирма рўйхатдан ўтди


Ўзбекистонда «LYUBAYA BIZNES XOROSHA» (Любая бизнес хороша) номли МЧЖ рўйхатдан ўтди.

Шу кунларда Давлат статистика қўмитаси сайтидан олинган скриншот интернетда тарқалганди. Kun.uz мухбирлари Давлат статистика қўмитаси сайтидаги маълумотларнинг тўғрилигини текширишга қарор қилишди.

Маълум бўлишича, чиндан ҳам «Любая бизнес хороша» масъулияти чекланган жамияти 16 август куни давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган.

Нашрнинг хабарига кўра, «Любая бизнес хороша» МЧЖ ихтисослаштирилмаган улгуржи савдо билан шуғулланади, унинг устав капитали уч миллиард сўмни ($322,5 минг) ташкил этади. Ширкатнинг асосчиси аёл киши бўлиб, МЧЖдаги 100% хиссаси унга қарашли.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев май ойида Alter Ego дастурига берган интервьюсида «Любая бизнес хороша» жумласини қўллаган ва бу ибора ижтимоий тармоқда оммалашиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG