Ссылки доступа

Тожикистон пул ўтказмалари миллий тизимини жорий қилмоқда


Тожикистон Миллий банки 1 сентябрдан бошлаб оператор ва бозор иштирокчилари ўртасида миллий тизим жорий этилишини маълум қилди. Регулятор ўз қарори ҳақида Россия ва халқаро пул ўтказмалари тизимини хабардор қилди.

1 сентябрдан бошлаб Тожикистон банклари ўтказма тизимлари билан бевосита ҳамкорлик қила олмайди, фақат миллий тизим орқалигина алоқа қилиши мумкин. Ўтказмалар тизими Тожикистон Миллий банкида ҳисоб рақамини очиши керак ва ўтказмалар фақат нақд маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

ТМБ Радио Озодига ёзма жавобида қайд қилишича, янги тизимнинг асосий мақсади “Пул айланмаси соҳасида Тожикистон банк тизими барқарорлигини қўллаб-қувватлашдан, амалиётларга таҳдидни камайтириш, амалиётлар шаффофлигини таъминлаш, пул ўтказмалари бозорида чайқовчиликни йўқотишдан иборат”.

Миллий банкда ойдинлик киритишларича, пул ўтказмалари миллий тизимида иштирокчилар томонидан ўтказиладиган маблағлар миқдорини ўтказмалар ҳажмидан қатьий назар иштирокчиларнинг ўзлари белгилайди.

​Россиянинг «Коммерсантъ» газетаси 19 август куни Тожикистон Миллий банки ташаббуси туфайли Миллий Тўлов ассоциацияси (МТА) РФ Марказий банки ва молия вазирлигига, бош вазир биринчи ўринбосари Антон Силуановга мурожаат йўллагани борасида хабар берди. Мурожаатда Тожикистон молия бозорига тўғриддан тўғри кириб бориш тақиқланиши ва бу “Миллий тўлов тизими тўғрисида”ги Федерал қонун нормаларига зид эканлиги таъкидланади.

XS
SM
MD
LG