Ссылки доступа

Венгрияда "темир парда" қулаганининг 30 йиллиги нишонланди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Венгрияда "темир парда" қулаганининг 30 йиллиги нишонланди. Германия канцлери Ангела Меркель ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Шопрон шаҳрида "темир парда" қулаши ибтидоси бўлган "Европа сайли"нинг 30 йиллигини нишонладилар. (ўзбек тилида видео)

- Афғонистондаги тўй азага айланди – 60 дан зиёд одам нобуд бўлди. Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир бўлган портлаш камида 63 кишининг умрига зомин бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Ярми бузилган уйда яшаëтган оила ҳикояси. Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи Арбоблар маҳалласи турғуни 48 яшар Анжим Тўрамуротова ҳозирги пайтда уч нафар фарзанди ва эри билан ярми бузиб ташланган уйда яшайди. Маҳаллада кўп қаватли турар жой қурилиши бошланиши билан унга тегишли бўлган уй айвони ва хоналари бузиб ташланган. (видео)

- Ўзбек йигит: ИИБда мени калтаклаб, елим тўқмоқ билан зўрламоқчи бўлишди. Шовот туманилик (Хоразм вилояти) 25 яшар қассоб Бунёд Сапаев 15 август оқшомида Янгибозор туман ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланганини иддао қиларкан, олган жароҳатлари туфайли Шовот туман шифохонасига тушганини билдирди. (видео)

- Ўзбекистондаги гейлар жамоаси Мирзиёевдан ёрдам сўради. Ўзини ўзбекистонлик жинсий озчиликлар вакили деб тақдим этган активист мамлакатда гей шахсларга нисбатан зўравонлик ортиб боришидан ҳавотир билдирди. У президент Мирзиёевдан ЖКнинг 120-моддаси "Бесоқолбозлик"ни бекор қилишни илтимос қилди. (видео)

- Гемофилия билан оғриётган беморлар дори йўқлигидан қийналмоқда. Уларга ким ёрдам беради? (видео)

- Самарада заҳарланган 69 муҳожирдан бири ўлди. Самарада заҳарланган 69 муҳожирдан бири ўлди, Самарқандда гемофилия хасталарига дори йўқ, гейлар жамоаси Мирзиёевдан ёрдам сўради. (видео)

- Башар Асадга содиқ кучлар Идлибдаги Ал-Ҳабит шаҳрини ишғол қилди. Суриянинг САНА давлат агентлиги ҳукумат кучлари Идлиб вилоятидаги Ал-Ҳабит шаҳрини эгаллагани ҳақида ҳақида хабар тарқатди. Бу аҳоли пункти мухолифат кучлари назорати остида қолаётган сўнгги йирик орол бўлиб ҳисобланарди. (видео)

- Ўшда олтита уй ёниб, қирқ одам кўчада қолди. Жорий йилнинг 8 август куни тушдан кейин Ўш шаҳрининг Черемушки мавзейида жойлашган Бобур тор кўчаси ва Розияхон Мўминова кўчаларидаги уйларнинг бирида ёнғин чиққан. Ёнғин тез орада атрофдаги уйларга ўтиб улгурган. Натижада, бу кўчалардаги 6 уй бутунлай ёниб кул бўлди. Уйларнинг ёниб кетгани оқибатида қирққа яқин одам кўчада қолди. Уларнинг ярми ёш болалардир. (фотогалерея)

- Хивада қовун сайли бўлди. 13 август куни Хива шаҳрида қовун сайли бошланди. Унда Хоразм вилоятида етиштириладиган қовун турлари намойиш қилинмоқда. Сайилдан мақсад чет эллик сайëҳлар оқимини ошириш экани айтилмоқда. (видео)

- Чироқчилик Роза Эргашова: Уйимни бузиб на зараримни қоплашди на компенсация беришди. Чироқчи тумани Районобод қишлоғида яшовчи Роза Эргашованинг ëзишича¸ унинг уйи Обод қишлоқ дастури доирасида йўл кенгайтириш муносабати билан бузиб ташланган. Ҳокимият вакили уй ноқонуний қурилганини айтиб¸ компенсация берилмаслигини айтмоқда. (видео)

- Атамбаевга қотиллик моддаси бўйича жиноят иши очилди. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 13 август куни "Қотиллик”, “Қуролдан ноқонуний фойдаланганлик”, “Оммавий тартибсизликлар уюштирганлик” каби моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилди. (ўзбек тилида видео)

- Шарғунлик тадбиркор: Уйимни ва цехимни бузиб¸ ўзимни дала ўртасига олиб келиб ташлашди. Сурхондарë вилояти Сариосиë тумани Шарғун шаҳрида пишириқ цехи очган тадбиркорнинг ëзишича¸ унинг яшаб турган уйи ва цехини ҳокимият вакиллари президент фармонига кўра дея бузишган. 200 миллион сарфлаб қурилган уй ва цехни 20 миллионга баҳолашган. (видео)

- АҚШ: Боғчада чиққан ёнғин беш норасида умрига зомин бўлди. Пенсильвания штатидаги хусусий болалар боғчасида чиққан ёнғинда 5 бола нобуд бўлди. (видео)

- Шифохона беморлари: Тараканлар ейдиган овқатимиз¸ кўрпа-тўшагимизгача босиб кетди. Жиззах вилояти Фориш тумани шифохонасида даволанаëтган беморларнинг ëзишича¸ шифохонани таракан босиб кетган. Уларга кўра¸ овқат қўйишга музлатгич йўқлиги учун таракан кўпайиб кетган. (видео)

- "Пахтакор-79" авиаҳалокатига 40 йил тўлди. 2019 йил 11 август куни "Пахтакор" футбол жамоаси авиаҳалокатга учраганига 40 йил тўлди. 1979 йили СССР Олий лигасида тўп сураетган "Пахтакор" Беларуснинг "Динамо" жамоасига қарши ўйинга тушиши керак эди. Аммо бу СССР чемпионатида кучайиб бораётган пахтакорчиларнинг охирги парвози бўлди...(видео)

- Москва масжидларида Ҳайит намози ўқилди. 11 август куни Россия мусулмонлари Йид-аль Фитр – Ҳайит байрамини кенг нишонлади. Мамлакатнинг барча минтақаларида ҳайит намозига йиғилган миллионлаб диндорлар бир-бирларини улуғ айём билан қутладилар. Москва шаҳридаги масжидлар ҳам бу галги Қурбон ҳайити кунида намозхонлар билан тўлди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек-туркман чегарасидаги вазият ёхуд мозоридан айрилган қанглиликлар. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегаралардан фақат визаси борлар ўтиши мумкин. Бу чегаолди ҳудудлар аҳолиси ҳаётига қандай таъсир кўрсатмоқда? (видео)

- Россияда сўнгги 8 йилдаги энг йирик намойишларда юзлаб одам ушланди. Москвада 10 август куни бўлиб ўтган норозилик намойишларида иштирок этган 250 дан ошиқ одам қўлга олинди. Ўн минглаб одам қатнашган намойиш иштирокчиларининг асосий талаби кейинги ойга белгиланган шаҳар думаси сайловларида мустақил номзодлар қатнашишига изн берилишидир. (ўзбек тилида видео)

- Наманганда қабристон ҳудуди торайгани боис 300 киши норозилик намойишига чиқди. 8 август куни Наманган шаҳар, Гулобод маҳалласида 300га яқин одам қабристон учун ажратилган ер қарийб 4 марта торайиб кетганидан норозилик акцияси ўтказди. Маҳалла вакилларининг айтишича, қабристон учун 1994 йили 8,5 гектар ажратилган, бугунги кунда майдон 2,5 гектардангина иборат бўлиб қолган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG