Ссылки доступа

Назарбаев ҳукумат танқидчиларини айблади ва сайловлар ўз муддатида бўлиб ўтишни айтди


Март ойида исьтеъфога чиққан, аммо ўзида катта ваколатларни сақлаб қолган ва мамлакатдаги етакчи партияга раҳбарлик қилувчи Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбаев амалдаги ҳукуматни танқид қилувчиларни айблади.

Ўзининг «Нур Отан» партияси Сиёсий кенгашининг 21 август куни бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисида Назарбаев баёнот бериб, «барча сайловлар» Конституцияда белгиланган муддатда бўлиб ўтишини таъкидлади ва парламентга муддатдан аввал сайлов ўтказилишини талаб қилаётган “айрим оппонентлар”нинг чиқишларига етарлича жавоб беришга чақирди.

«Биз алоҳида оппонентларимизнинг ёки блогерларнинг мажоритар тизимга қайтиш борасидаги фикрларини ва муддатдан аввал парламент сайловлари ўтказилиши борасидаги чақирқларини эшитаяпмиз. Бугун шу каби чиқишларга жавоб бериш керак. Бу ерда асосли аргумент йўқ. Одатдагидек фақат муҳокамалар холос», - деди Назарбаев. У танқидчиларни конструктивлик йўқлигида айблади: «Қандайдир танқид билан чиқишади ва бу қуруқ гапдан иборат бўлади. Кимдир нима қилиш борасида таклиф берсин ва қандай қилиш кераклигини ўргатсин».

Қонун бўйича “Миллат лидери” мақомига эга собиқ президент қайси оппонент ва блогерни назарда тутганини очиқламади. Назарбаев шунингдек танқидчилардан қандай таклиф ва ҳаракат кутаётганини ҳам айтмади.

Конституцияга кўра, Мажилис - парламент қуйи палатасига сайловлар 2021 йилда бўлиб ўтиши керак. Мажлиснинг 107 депутатининг 98 нафари партия рўйхати бўйича, тўққиз нафари Назарбаев умрбод бошқарадиган Маслаҳат органи бўлмиш - Қозоғистон халқлари Ассамблееяси томонидан сайланади.

Ҳозирги Мажилисдаги84 мандат Назарбаев партиясига тегишли. Парламентда яна хукуматпараст партия – «Ақ жол» ва Қозоғистон халқКоммунистик партияси вакиллари ҳам бор.

Қозоғистонда муддатдан аввалги парламент ва президентлик сайловлари бир неча бор ўтказилган. Президентлик сайлови атиги бир марта 2005 йилда ўз муддатида ўтказилган. 1995 йилда Конституция қабул қилинганидан кейин бирорта ҳам парламент сайлови ўз муддатида ўтказилмаган.

Бугун пойтахтда бўлиб ўтган «Нур Отан» партияси сиёсий кенгашининг мажлисида парламентнинг ҳар икки палатаси спикерлари, юқори лавозимли амалдорлар ва президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этмоқда. У мамлакатни 30 йил бошқарган ва Ғарб томонидан фуқоролар хуқуқ ва эркинликларини таъқиб қилганликда айбланадиган Назарбаевнинг меросхўридир. Тоқаев июнь ойида муддатдан аввал бўлиб ўтган президентлик сайловининг ғолибидир. Сайловлар ғарб кузатувчиларининг фикрича, бир қатор қоида бузилишлари ва аксилхукумат митинглари иштирокчиларининг ушланиши билан бўлиб ўтди. Назарбаевнинг президент сифатида истеъфога чиқишидан аввал мамлакатда норозилик намойишлари кучайди; рухсат берилмаган акциялар хокимиятга Тоқаев келганидан кейин ҳам тўхтамади.

Ўтган йилнинг охирларида ва шу йилнинг бошларида Назарбаев муддатдан аввал президентлик сайловлари бўлмаслигини айтган эди. Аммо муддатдан аввалги президент сайлови 9 июнь куни бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG