Ссылки доступа

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳудудида ёнғин юз берди


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси худудида 21 август куни соат 01:54 да ёнғин юз берди.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича: “Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” худудида жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв.м. майдонида ёнган”.

Расман билдирилишича, ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 02:00да етиб борган. Ёнғин соат 02:45да қуршаб олиниб, соат 03:36да ўчирилган.

Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Маълум қилинишича, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида юз бергани тахмин қилинмоқда., деб тахмин қилинмоқда.

“Юз берган ҳодиса натижасида инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG