Ссылки доступа

Атамбаев тарафдорлари ҚР президентини "ўзбошимчалик ва қонунсизлик тўхтатилишига" чақирди


Аламудин туманидаги Қўй Тош ва Арашан қишлоғи аҳолиси президент Сооронбай Жээнбековга мурожаатнома йўлладилар, унда таъкидланишича, «ҳамқишлоқлар Атамбаевни ўз виждонлари амри бўйича қўллаб-қувватлайдилар ва қонунсизликдан ғазабланганликларини билдириш мақсадида унинг уйига келишган».

«7 август куни унинг уйи олдида бирор бир огоҳлантиришсиз ниқобда бўлган махсус кучлар болаларимизга ҳужум қилди. Номаълум шахслар Атамбаевнинг уйи деворидан ошиб ўтиб, ҳовлида бўлганларнинг ҳаммасини калтаклай бошлади, уларга қарши оғир жароҳат етказувчи ва ҳаёт учун хавфли бўлган резина ўқларни отишди. Шунингдек кексалар ва аёлларни ҳам калтаклашди. Қонунда таъкидланганиденк, фуқоролар ўзларини ҳимоя қилиш, жумладан махсус кучларнинг ҳаракатидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Биз қонун бўйича ҳимояландик», - дейилади баёнотда.

Қўй Тош ва Арашан қишлоқлари аҳолисининг маълум қилишларича, ҳукумат айни дамда «уларга нисбатан таҳдид қилмоқда, таъқиб қилмоқда ва жиноий иш очмоқда», шу сабабли ҳам «қонунсизликка қарши чиққан ва махсус кучларнинг ҳаракатларини тўхтатишга уринганларга нисбатан пўписалар ва таъқиблар тўхтатилиши, куч ишлатиш борасида жинояткорона буйруқ берганлар ишдан бўшатилиши» илтимос қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 7-8 август кунлари Чуй вилояти Аламуддин туманидаги Қўй Тош қишлоғида «Алмазбек Атамбаевни мажбуран сўроққа олиб келиш тадбири» бўлиб ўтди. Ҳодиса вақтида ўн киши жароҳат олди, махсус кучларнинг олти нафар аскари гаровга олиниб Атамбаевнинг уйида 20 соатга яқин ушлаб турилди, МХДҚ махсус кучлари ходими Усенбек Ниязбеков ўқотар қуролдан олган жароҳати туфайли вафот этди. Шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Самат Курманкулов бошидан жароҳат олиб айни дамда комада ётибди. У даволаниш учун Москвадаги шифохонага олиб борилди.​

Суд қарорига кўра Атамбаев МХДҚ СИЗОсида 26 августга қадар ушлаб турилиши керак эди. 16 август куни Бишкек шаҳар суди ҳимоячиларнинг эхтиёт чорасини ўзгартириш борасидаги илтмосномасини қанотлантирмади, 20 август куни Биринчи май туман суди айблов томонининг илтимосини қаноатлантириб, Атамбаевни ҳибсда ушлаб туриш муддатини 26 октябргача узайтирди.

Бош прокуратура собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан Қўй Тошдаги ҳодисалар туфайли оғир жиноятлар содир этишда айблов эълон қилгани борасида маълум қилди. Атамбаевга нисбатан ҚР Жиноят Кодексининг турли моддаларида кўзда тутилган оғир жиноятлар — «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Қотилликни уюштириш», «Ўлдириш учун суииқасд уюштириш», «Гаровга олишни уюштириш» бўйича айблов эълон қилинган.

Кейинроқ Бош прокуратура бошқа ишлар бўйича ҳам айблов эълон қилинганлигини эълон қилди. 15 август куни адвокат Сергей Слесаревнинг хабар қилишича, умумий ҳисобда Атамбаевга жиноят гумони билан 14 та билдиришнома берилган.

XS
SM
MD
LG