Ссылки доступа

Туркманистон армиясида хизмат вақтида 18 ёшли аскар вафот этди


Балканобод шаҳрида хизмат қилувчи 18 ёшли Экаев Овезали, расмий версияга кўра, 20 август куни эрталаб вафот этди. Ўша куннинг ўзида унинг жасади уйига олиб келинди ва ота-оналарига топширилди. Бу ҳақда 21 август куни Туркманистондаги Азатлық мухбири хабар берди.

Аскарнинг жасадиота-онасига топширилганидан сўнг ўша заҳоти дафн қилинди. Тахминан 16:00га яқин олиб келишди, 17:30 да эса уйи яқинидаги қабристонга дафн қилинди. Марҳумнинг оиласи Ахал вилоятининг Бахарден этрапи(тумани)даги Караул деҳқон бирлашмасида истиқомат қилади. Қариндошларидан ошкор қилмаслик борасида тилхат олдилар, - дея хабар беради Азатлық мухбирни марҳум аскарнинг яқинларига таянган ҳолда.

Экаев оиласининг танишлари томонидан Азатлық радиосига тақдим қилинган маълумотларга қараганда, у атиги уч ой муқаддам Анау шаҳридаги Ахал ҳарбий комиссарияти томонидан ҳарбий хизматга чақирилган эди. У Балканободда хизмат қиларди. Марҳум аскар саломатлигидан шикоят қилмасди.

- Мен оила танишларидан бири билан суҳбатлашдим, унинг айтишича, аскар хизматнинг биринчи кунлариданоқ ёмон овқатлантиришаётгани ва ҳарбий қисмдаги ёмон гигиеник вазиятдан шикоят қилган. Уйдагилар бир неча бор оч қолмаслиги учун унга пул юбориб туришган. Танишларининг сўзларига қараганда, у мутлоқо соғлом бўлган, тиббий комиссиядан ўтган ва ҳаммаси жойида бўлган, -дея хабар беради Азатлық мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, аскарнинг ўлим сабаблари ҳақида қариндошларига маълумот беришмаган. Бироқ яқинларининг айтишларича, унинг танасида кўкариш аломатлари бор эди. "Балки бу жасаддаги доғдир, аммо яқинлари ўлим зўравонлик оқибатида юз берганини айтишмоқда. Жасадни олиб келган ҳарбий комиссарият ва полициявакиллари ошкор қилмаслик борасида тилхат олишди ва агар тилхат имзоланмайдиган бўлса у ҳолда жасад берилмаслигини айтишиб пўписа қилишди. Айни дамда улар назорат остида туришибди", - дея хабар беради Азатлық мухбири. ​

Бу сўнги ойлардаги Туркманистон қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтовчи аскарнинг ўлими билан боғлиқ камида иккинчи ҳолатдир.

XS
SM
MD
LG