Ссылки доступа

ҚР Олий суди "Ата Мекен" етакчиси Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқишга юборди


Олий суд 21 август куни юзага келган янги вазият туфайли «Ата Мекен» партияси етакчиси Омурбек Текебаев ва собиқ элчи Дуйшенкул Чотоновнинг ишини қайта кўриб чиқиш учун Бишкекдаги Биринчи май туман судига юборди. Бундан аввал қабул қилинган айблов ҳукми бекор қилинди.

Суд жараёнида адвокат Таалайгуль Токтакунованинг таъкидлашича, иш сиёсий характерда бўлган ва суд депутатлар, хукуматнинг собиқ аъзолари ва сиёсатчиларнинг кўрсатмаларига эътибор қаратмаган.

Юристларнинг сўзларига қараганда, Текебаев ваЧотоновнинг мақоми ўзгарди – эндиликда улар янги ЖПКка кўра, гумондорлардир. Шунга кўра улар жазони ижро этиш колониясидан СИЗОга олиб келинадилар. Адвокатлар озодликдан маҳрум этишга боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасини кўриш борасида илтимоснома юборишди. Бундан ташқари, Омурбек Текебаевнинг депутатлик мандатини қайта тиклаш масаласи ҳам кўтарилиши мумкин, чунки унга нисбатан суднинг айблов ҳукми бекор қилинди. Унинг адвокатлари ҳозирча бу масала бўйича ўз мавқеларини билдиришмади.

Хукм қилинган сиёсатчиларнинг ҳимоячилари баёнот бериб россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг ёлғон кўрсатмаларини исботловчи далиллар борлигини айтишмоқда, маълумки, айнан унинг кўрсатмаси асосида Текебаев ва Чотоновга нисбатан айблов қўйилган эди.

Бундан аввал Текебаевнинг хуқуқшунослари Бошпрокуратурага мурожаат қилиб иш қайта кўриб чиқилишини сўрашган эди. Бироқ назорат идораси рад қилган, ҳамда бу масала бўйича Олий судга мурожаат қилиш лозимлигини тавсия қилган эди.

2019 йилда жазони юмшатувчи янги кодекслар кучга кириши муносабати билан Олий суд 3 май куни Омурбек Текебаев ва Дуйшенкула Чотоновнинг ишини алоҳида кўриб чиқди. Томонларнинг далилларини тинлаган суд Ҳайъати ҳукмни ўз кучида қолдиришга қарор қилди, бу ҳукмга кўра Текебаев ва Чотонов 8 йил озодликдан маҳрум қилинган эди. Олий суд сиёсатчиларнинг ишини қайта кўриб чиқиш учун, адвокатлар сўраганидек, Биринчи май туман судига юбормади. Аммо хукмдаги мулкларини мусодора қилиш қисмини ўзгартирди.

Сиёсатчиларнинг ўзлари айбларини тан олмайди ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев томонидан сиёсий таъқиб қилинганларини айтишади.

XS
SM
MD
LG