Путин 21 август куни Хельсинкида Финландия президенти Саули Ниинистё билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг журналистлар билан ҳам учрашди. Музокараларда савдо, иқтисодий ва инвестиция бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Аммо Путин оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда асосан Россиянинг ички мавзулари, халқаро муаммоллар ва баҳслар ҳақида гапирди.
Путин Ниинистё билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Қўшма Штатлар томонидан ўтказилган янги ракета синовлари ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталар тўғрисида Россия билан имзоланган Шартноманинг амал қилинишининг тўхтатилиши янги таҳдидларни келтириб чиқарди, бу ўз навбатида Кремлнинг жавоб чораларини кўришини тақозо қилади.
18 август куни Пентагон базаси ерда бўлган қанотли ракета синови ўтказилганини маълум қилди, бу ракета 500 километр узоқликдаги нишонни уриб тушириши мумкин.