Ссылки доступа

Тожикистонда қийноқ содир этишда айбланаётган икки милиция ходими терговдан яширинмоқда


Тожикистонда қийноқлар ва қонунсизликка қарши фуқаро жамиятлари Коалицияси Душанбеда истиқомат қилувчи 38 ёшли Умед Хикоятовни қийноққа солганликда айбланаётган икки нафар милиция ходимининг қаердалиги борасида маълумот йўқлигидан таажжубда эканини билдирди.

Бундан аввалроқ пойтахтдаги Фирдавсий туман прокуратураси жиноий ишдаги икки фигурант Сафар Додаров ва Зубайдулло Сангинмуродзодага нисбатан «уларнинг бирданига йўқолиб қолгани» сабабли тергов ишини тўхтатган эди. Жабрдийда томоннинг вакиллари уларнинг ҳар иккиси Тожикистон ҳудудида эканигава терговдан яшириниб юрганига ишонишади.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 31 март куни юз берди: икки нафар милиция ходими Умед Хикоятов Душанбинка соҳилида ҳожатхона йўқлиги боис йўл четида кичик ҳожатини чиқараётганини кўриб қолган ва уни ИИВ бўлимига олиб боришган ва шафқатсизларча калтаклашган эди. Шундан кейин йигитни наркология бўлимига ва ундан кейин ҳушёрхонага олиб боришган. Ҳушёрхонада Хикоятов оёққа тура олмаган,чунки калтакдан унинг қовуғи шишиб кетгани боис юролмасди.

Ўша куни Умед Хикоятов тез тиббий ёрдам станциясига олиб борилади, унга “жинсий органида қон тизимига зиён етиши ва қовуғи узилиши” ташхиси қўйилади. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, фавқулотда жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Аммо бу саъй ҳаракатлар зое кетди: моякни тиклашнинг имкони қолмаган эди. Хикоятовнинг айтишича, икки нафармилиция участка инспектори унинг «ҳаётини барбод қилди».

Фирдавсий туман ИИБ ходимларининг таъкидлашича, эркак жамоат тартибини бузгани ва ўша вақтда маст ҳолда бўлганини таъкидлашар экан, уни ушлаш чоғида қийноқ қўлланилганини инкор қилишади.

Тожикистонда қийноқлар қонунсизликка қарши фуқоро жамиятлари Коалицияси аъзоси ва Умед Хикоятованинг адвокати Гулчеҳра Холматованинг 21 август куниРадио Озодига айтишича: «Биз айбланувчиларнинг қаердалигини билиш хуқуқига эгамиз. Агар улар мамлакат ташқарисида бўлсалар, қачон вақандай қилиб ТР дан чиқиб кетишди? Агар улар шу ерда бўлсалар, у ҳолда ИИВга мурожаат қиламиз ва бу масала юзасидан изоҳ талаб қиламиз».

Унин фикрича, «тергов идораларининг совуққонлиги» қийноқларда айбланаётганларнинг озодликда юришига олиб келган. «Биз агар тергов идоралари уларни дастлабки ҳибсга олган бўлсалар, бугунги вазият юзага келмаслигини бир неча бор айтганмиз», -дея таъкидлайди Холматова.

Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомали 21 август куни гумон қилинаётган милиционерлар ички ишлар идораларидан бўшатилганини ва уларни қаердалиги учун прокуратура идоралари маъсул эканини маълум қилди.

Милиционерлар Зубайдулло Сангинмуродзода ва Сафар Додаровга нисбатан ТР Жиноят кодексининг 316 моддаси 3 қисми (Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган, бу модда учун 50 минг сомонидан 100 минг сомони ($5-10 минг)гача жаримага тортилиш ёки беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилишлари ёки беш йилгача маълум бир вазифаларни бажаришдан маҳрум қилинишларимумкин.

XS
SM
MD
LG