Ссылки доступа

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро сабабчиси бўлган қурилиш тўхтатилди


24 август кунги можарога сабаб бўлган қирғиз-тожик чегарасидаги қурилиш ишлари бир ҳафтага тўхтатилди. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига Лайлак туманидаги Жана-Жер айил(овул) аймоғи раҳбари вазифасини бажарувчи Ақжол Абдуллаев маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, айни дамда вазият барқарор, одамлар тўпланмаяпти. Жароҳат олган милиция ходими Қулунду қишлоғидаги шифохонага ётқизилди, унинг аҳволи барқарор.

25 август куни Лайлак туман акими (ҳокими) Баймурат Бекмуратов Тожикистоннинг Ғафуров туман раҳбари Зариф Назири билан учрашди, томонлар чегара ҳудудларида қурилиш ишларини тўхтатиб туришга келишиб олдилар. Улар Баткен ва Сўғд вилоят раҳбарларига мактуб йўллаб қурилиш масаласини ҳал қилиб беришларни сўрашди.

Боткен вилоятининг Тожикистон билан чегарасида 24 август куни бир вақтнинг ўзида иккита ҳодиса юз берди, бунинг оқибатида Қирғизистоннинг икки фуқароси жароҳат олди.

XS
SM
MD
LG