Ссылки доступа

Душанбедаги қовоқ байрами жамиятда турлича талқин қилинмоқда


Тожикистон пойтахтида 25 август куни қовоқ байрами бўлиб ўтди, ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари бу байрам устидан кулишди.

Давлатга тегишли «Ховар» агентлиги мамлакат вазирлик ва муассасалари вакиллари иштирокида “Меҳржон” савдо мажмуасида бўлиб ўтган мазкур байрам ҳақида кенг қамровли лавҳалар берди.

Тожикистон президентининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиларидлан бири Муҳиддин Пайшанбезода кўргазмани очиш маросимида тадбирнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад мазкур полиз экинини етиштираётган фермерларни қўллаб-қувватлашдан иборат эканини таъкидлади.

Мамлакат қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари Жамила Саидова, “Тожикистонда қовоқнинг тўрт хил тури етиштирилади”, деди ва вазирлик қовоқ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга интилаётганини қайд қилиб ўтди.

Сўғд, Хатлон вилоятлари ва республика аҳамиятига молик туманларнинг деҳқонлари ташриф буюрувчиларга ўзлари етиштирган қовоқ ҳосилини намойиш қилдилар ва қовоқдан тайёрланган турли миллий таомларни тақдим қилдилар.

Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари қовоқ байрамини ўтказиш мақсадга мувоффиқ эмаслигини қайд қилишдли, чунки, уларнинг наздида,Тожикистонда эси пастларни «каду» (“қовоқ”) дейишар экан.

Бироқ, қовоқ байрамини ўтказиш керак дегувчилар кўпчиликни ташкил қилди. Кўплаб халқларда қовоқ фаровонлик ва тўкин-сочинлик рамзи ҳисобланади, гурманлар эса ўзларининг пазандаликлари ва қовоқнинг фойдали эканидан фахрланадилар. Қовоқдан тайёрланган таомлар бутун дунёда машҳур бўлиб, витаминларга бойлиги ва фойдали эканлиги билан ажралиб туради. Тожикистонда ҳам қовоқдан кўплаб таомлар тайёрланади.

XS
SM
MD
LG