Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати: Хитой инвесторлари ХХР куч ишлатиш бўлинмалари томонидан қўриқланмайди


Ҳукумат, Хитой куч ишлатиш тузилмалари хитойлик инвесторларни қўриқлашни ўз зиммасига олиши борасида тарқатилган хабарларни инкор қилди.

Ҳукумат матбуот хизмати раҳбари Чингиз Эсенгул уулу ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилишича, «тарқатилган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, бу хабарни тарқатаётганларга нисбатан зарур чоралар кўрилади».

Бундан аввал айрим ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларда ҳукумат томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Унга кўра, Хитой куч ишлатиш салоҳиятига эга тузилмалар Қирғизистондаги хитойлик инвесторларни қўриқлашлари мумкин бўлади.

5 август куни Хитойнинг Zhong Ji Mining Company фаолият юритадиган Солтон-Сари конида норозилик акциялари бошланди. Норозилик можарога олиб келди, бунинг оқибатида 47 нафар Хитой фуқароси ва норозиликда иштирок этаётган бир киши жароҳат олди. 7 август куни Қирғизистон ҳукумати баёнот бериб тоғ-кон компаниясининг фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси иш объектив тергов қилинишини талаб қилди.

XS
SM
MD
LG