Ссылки доступа

Фирибгарликда айбланаётган «Таджпромбанк» раҳбарининг собиқ ўринбосари СИЗОда вафот этди


Душанбе шаҳридаги СИЗОда касодга учраган “Таджпромбанк” раҳбарининг собиқ ўринбосари Маҳмадулло Мирзоев вафот этди. Бу ҳақда 26 август куни Радио Озодига унинг ўғли Абубакр Мирзоев хабар қилди.

Маҳмадулло Мирзоев шу йилнинг февралида фирибгарлик айби билан ушланган эди. Собиқ банкир пойтахтдаги Меҳробод маҳалласи (собиқ Калинин посёлкаси)да истиқомат қиларди. Қўшниларнинг айтишларича, "Таджпромбанк" раҳбарининг собиқ ўринбосари СИЗОда вафот этди ва ўзининг она юрти Ҳисор туманида дафн қилинди.

Жазони ижро этиш муассасаси бўйсинадиган Тожикистон Адлия вазирлиги ҳибсда ушлаб турилган айбланувчининг ўлими юзасидан изоҳ бермади.

Ҳуқуқ тартибот идораларидаги Радио Озоди манбасининг айтишича, Мирзоевга нисбатан фирибгарлик моддаси бўйича жиноий иш очилган эди.

«Таджпромбанк» раҳбарининг собиқ ўринбосари танишларидан бири марҳумнинг қариндошларига таянган ҳолда Мирзоев қандли диабетдан азият чекканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Таджпромбанк" 2018 йил февраль ойи сўнггида Тожикистон Миллий банки томонидан берилган лицензиядан маҳрум қилинган эди. Бунга мазкур банк ўз мижозларига хизмат кўрсата олмагани сабаб бўлди. Йил бошида Тожикистон Ҳисоб палатаси раҳбари Карахон Чиллазода, «Таджпромбанк»да 270 млн. сомони миқдорида молиявий зиён кўргани аниқлангани борасида баёнот берган эди. Унинг сўзларига қараганда, кўрилган чора-тадбирлар натижасида 160 млн. сомони «Таджпромбанк»ка қайтарилган.

Шу билан бирга Душанбе шаҳридаги Сино туман судида "Таджпромбанк" собиқ раҳбари Жамшед Зияевга нисбатан суд жараёни кетмоқда, у қонунга зид равишда кредит бериш, камомад ва омонатчилар маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Шу йилнинг февраль ойида Тожикистон Миллий банки раиси Жамшед Нурмухаммадзода журналистларга баёнот бериб, Жамшед Зиёев кредит муассасасига мулк кўринишида 100 млн. сомони ($10 млн.га яқин)ни қайтарганини маълум қилди. "Аукционда "Таджпромбанк"нинг махсус администратори қарздорлардан қайтарилган мулкни сотади ва шу тариқа омонатчилар олдидаги қарздан қутилади", - дея таъкидлади молиявий регулятор раҳбари.

Жамшед Зиёев ўтган йилнинг апрель ойида ушланган ва вақтинчалик ушлаб туриш изоляторига жойлаштирилган эди. Версиялардан бирига кўра, банкир омонатчиларнинг жалб қилинган маблағларини шахсий бизнесини ривожлантиришга йўналтирган ва кредитларни гўёки қариндошларининг номига расмийлаштирган.

XS
SM
MD
LG