Ссылки доступа

Полиция Олмаотада автомобилни одамлар устига бостиб боришни “ўлдириш учун суиъқасд” сифатида тергов қилади


Олмаота полицияси баёнот бериб, одамлар устига автомобилини бостириб борган ҳодиса иштирокчилридан бири ушланганини маълум қилди. Ҳодиса оқибатида камида уч киши жароҳат олди.

Маҳаллий ОАВ Олмаота полиция департаменти тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Думан Аухадиевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда. Унинг айтишича, одамлар устига бостириб борган иккита автомобиль ушланди.

Хабарларга кўра, тегишли экспертиза белгиланди. Тергов “ўлдириш учун суиъқасд” моддаси бўйича олиб борилмоқда. Қўлга олинган гумондор Олмаота вилоятида 1995 йилда туғилгани айтилмоқда. Терговнинг маълум қилишича у оқ рангли Toyota Camry автомобилни бошқарган. Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосаннинг айтишича, у ҳибсга олинди. Иккинчи – қора рангли Toyota Avensis автомобилнинг эгасининг шахси аниқланди, у ҳам “тез орада қўлга олинади”, деди Аухадиев.

Ҳодиса 26 август куни эрталаб Бўстонлиқ туманидаги Гагарин проспектида юз берди. Таҳминан эрталабки бешларда кўчанинг серқатнов қисмида даҳанаки жанжалдан сўнг ҳайдовчи автомобилини уч эркакнинг устига бостириб борган ва кейин қочиб кетган. Тармоқда ҳодиса жойидан видео эълон қилинди. Кадрдларда оқ рангли автомобиль сўнги сонияларда йўлда турган одамлар яқинида тўҳтайди, шундан сўнг ортга юради, шу вақт иккинчи автомобиль чапдан уни айланиб ўтишга ҳаракат қилади ва уч кишидан иборат одамлар устига бостириб боради, кейин эса ҳаракатини давом эттиради ва қочиб кетади.

Аввалига полиция баёнот бериб “Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш”, “Йўл транспорт ҳодисаси жойидан кетиб қолиш” ва “безорилик” моддалари бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG