Ссылки доступа

Эрон президенти: АҚШ билан музокаралар санкциялар бекор қилинганидан кейингина бўлади


Вашингтон Теҳронга нисбатан жорий қилинган барча санкцияларни бекор қилмас экан Эрон АҚШ билан музокаралар олиб бормайди, дея сешанба куни баёнот берди Ҳассан Руҳоний.

Эрон президенти шу тариқа АҚШ президенти Дональд Трампнинг душанба куни “Катта еттилик” саммити якунланган Биаррицеда берган баёнотига жавоб қайтарди. Журналистлар олдида чиқиш қилган Трамп Теҳроннинг ядровий дастури атрофидаги қарама- қаршиликларни барқарорлаштириш мақсадида Эрон президенти билан учрашиши эҳтимоли ҳақида гапирган эди.

Трамп душанба куни баёнот берар экан, 2015 йилги ядро битими борасидаги қарама- қаршиликларни бартараф этиш мақсадида Эрон президенти билан учрашишга тайёрлигини билдирган эди. Reuters'нинг хабар қилишича, айни дамда Эрон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун кредит линияси очиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG