Ссылки доступа

Мустақиллик куни муносабати билан 65 маҳбус афв этилди


Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан 65 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Расмий хабарда айтилишича, афв этилган маҳбуслардан 39 нафари тақиқланган ташкилотларнинг аъзолари бўлгани учун қамалган одамлардир.

Фармонда белгиланишича, 17 нафар маҳбусга белгиланган жазо тўлиқ бекор қилинди, 13 нафар маҳбус жазони ўташдан шартли равишда озод этилди, 20 нафар маҳбусга белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 14 нафар маҳбуснинг жазо муддатлари қисқартирилди, 1 нафар маҳбус озодликдан маҳрум қилиш жазосидан озод этилди.

Афв этилганлар орасида 60 ёшдан ошган бир одам ва 4 нафар аёл бор.

XS
SM
MD
LG