Ссылки доступа

Тожикистон дунёдаги иқтисодиёти энг ривожланмаган 20 та давлатдан бири


Тожикистон иқтисодиёти энг ривожланмаган дунёдаги 20та давлатлар рўйхатида. Бу борадаги маълумотлар Жаҳон банки ва ХВЖнинг сайт ваа жаҳон рейтингларида акс этган.

2018 йил якунларига кўра, ЯИМ мутлақ кўрсаткичларига кўра, ёки бир йил мобайнида мамлакат ишлаб чиқарган товар ва хизматлар кўрсаткичига кўра Тожикистон 200та мамлакат рўйхатининг ўртасидан ўрин олган.

2018 йилда Тожикистон ЯИМ 7,5 млрд. долларни ташкил қилди ва бу ёмон кўрсаткич эмас. Унга кўра, Тожикистон Лихтенштейн, Монако ёки Гренландия (Дания мухторияти) каби Европадаги мамлакат ёки ҳудудларни ортда қолдиради. Бироқ фаровонлик ЯИМнинг аҳоли жон бошига ҳисоблаш орқали (GDP per capita) белгиланади.

Шу сабабли ҳам юқорида таъкидланган Европа мамлакатлари бирданига юқорига чиқиб кетади, чунки бу ҳудудларда Тожикистонга нисбатан кам аҳоли истиқомат қилади. ТР бирданига пастга тушиб кетади ва 195та мамлакат орасида 175 ўринни эгаллайди. Уруш кетаётгани боис Сомали ва Суриядаги иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида маълумот берилмаган, агар бу давлатлар ҳисобга олинган тақдирда ҳам Тожикистон дунёдаги энг қашшоқ давлатлар йигирматалигига киради.

МДҲда “иқтисодий фаровон бўлмаган қўшнилар”нинг энг яқини Қирғизистондир, аммо аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ЯИМ бўйича уларда аҳвол яхши.

Агар тожик иқтисодиёти бир йилда аҳоли жон бошига 807 долларлик маҳсулот/хизмат ишлаб чиқарган бўлса, Қирғизистон 1254 долларга етказган. Бу борада Ўзбекистон анча узоқлаб кетган. Аҳоли жон бошига 1326 доллар тўғри келадиган 50,5 млрд долларлик ЯИМбу қониқали кўрсаткич.

Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий бўлган ҳолат уларнинг ҳаммаси дунёда қолоқ бўлган 30та мамлакат рўйхатига кирган – юқори даражали меҳнат миграцияси ва иқтисодиётнинг муҳожирларнинг пул ўтказмаларига боғлиқлиги – ЯИМнинг 8-10%ни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG