Ссылки доступа

Атамбаевни ушлаш вақтида ҳалок бўлган махсус кучлар ходими президент томонидан тақдирланди


Президент Сооронбай Жээнбеков МХДҚ ходими Усенбек Ниязбековни ўлимидан сўнг “Эрдик” медали билан тақдирлади. Маълумки, у Қўй-Тош қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш вақтида ўқдан олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган эди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, 28 август куни президент имзолаган фармонга кўра, полковник Усенбек Ниязбеков шахсий жасорати, ҳарбий бурчини ўташ чоғида кўрсатган мардлиги учун «Эрдик» медали билан мукофотланди.

МХДҚ «Альфа» махсус бўлинмаси командирининг ўринбосари Усенбек Ниязбеков 7 август куни Қўй Тош қишолиғида собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш мақсадида ўтказилган махсус амалиёт вақтида ўқ отар қуролдан олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган эди. У 9 август куни Бишкек яқинидаги «Ала-Арча» қабристонига дафн қилинди. 14 август куни эса Ниязбековнинг қотиллигида гумон қилинган шахс ушлангани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG